Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:50

Меҳнат вазири қўшиб ёзишлар тўхтатилишига ваъда берди


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида тизимдаги мавжуд қўшиб ёзиш ва сохталаштириш муаммоларини тан олди ва эндиликда улар тўхтатилади, дея ваъда берди (“Даракчи”, 30 май). Кейинги йилларда меҳнат вазирлиги мамлакатда ҳар йили бир миллионга яқин янги иш ўрни яратилаётгани ҳақида ёлғон ҳисобот тақдим этиб келган. Вазир 25 йил ичида меҳнат органларининг ўрни умуман қолмагани, меҳнат органлари хизмат хонасида оддий интернет ҳам бўлмаганини қайд этган. “Машинасозликка ихтисослашган коллежга бориб, пайвандчиликни ўргат, десангиз, на пайвандлаш қурилмаси бор, на асбоб-ускунаси... Яна шунча одамни касбга ўргатяпмиз деб ўзимизни ўзимиз алдаяпмиз. Энди амалда касбга ўқитишнинг фундаментал тизимини ўзгартирамиз”, деган вазир Ш. Кудбиев.

XS
SM
MD
LG