Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:39

Хотин-қизлар қўмитасига шикоят билан борган аёллар уч суткадан ўн суткагача қамалди (ВИДЕО)


Жиззахлик Хурсаной Эргашева 4 аёл билан биргаликда қўлга олинган, лекин хаста бўлиб қолгани учун суд унинг ишини алоҳида юритувга ажратган.
Жиззахлик Хурсаной Эргашева 4 аёл билан биргаликда қўлга олинган, лекин хаста бўлиб қолгани учун суд унинг ишини алоҳида юритувга ажратган.

Ўзбекистонлик бир гуруҳ аёллар Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева қабулига борганларида Миллий Гвардия томонидан қўлга олинганлари ҳақида Озодлик радиосига гапириб бердилар.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман маъмурий судининг 21 май куни чиқарган 3-1001-1903/2263 рақамли қарорида айтилишича, 1967 йилда туғилган Гулбаҳор Тошматова, 1964 йилда туғилган Малика Ҳаитова, 1978 йилда туғилган Муҳаббат Акбарова, 1981 йилда туғилган Гулбаҳор Каримбекова “Президентнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган махсус йўналишда тўпланишиб, давлат раҳбарининг мазкур йўналишдан ҳаракатланишини билган ҳолда, махсус йўналишда ҳаракатланаётган кортеж йўлига чиқиб мурожаат қилмоқчи бўлганларида” қўлга олинган.

Маъмурий суд тўрт нафар аёлни “Миллий Гвардия ҳарбий хизматчиларини турли уятли сўзлар билан сўкишиб, шовқин-сурон кўтаришиб, қонуний талабларни бажаришдан бош тортиб, қаршилик кўрсатган”и учун турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Суд ҳукми асосида 21 май куни Гулбаҳор Тошматова ва Малика Ҳаитова уч суткага, Муҳаббат Акбарова ва Гулбаҳор Каримбекова ўн суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳуқуқи топталганини иддао қилган аёлларнинг Ўзбекистон президентига мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00

Озодлик радиосига шикоят қилган аёллар суд ҳукмида айтилганидан мутлақо бошқача версияни айтмоқдалар.

-Биз республика хотин-қизлар қўмитаси олдидаги айвончада ўтирган эдик. Миллий Гвардия ходимлари келиб: "Бу ерда туриш мумкин эмас", дейишди. Биз уларга Норбоеванинг қабулига чақиртирилганимизни ва унинг чақиришини кутиб ўтирганимизни айтдик. Шундан сўнг Миллий Гвардия уларнинг талабига кўнмаганларни куч ишлатиб, кўнганларни эса ҳеч қандай зўравонликсиз Мирзо Улуғбек туман милициясига олиб кетди. Милицияга соат тўққиз яримларда келдик ва соат 15гача у ерда ўтирдик. Кейин бизни судга олиб кетишди ва кеч соат 7да маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилди, - деди Гулбаҳор Тошматова.

Унинг айтишича, бир неча йилдан бери турли ташкилотларга мурожаат қилиб, ўз аризаларига ижобий жавоб ололмаган аёллар Норбоева қабулида уларнинг арз-додлари ниҳоят тингланишига умид қилиб борган эдилар.

Гулбаҳор Тошматовага кўра, у уч йилдан бери ўзининг Тошкентдаги мактаблардан бирининг директори лавозимидан ноқонуний бўшатганларига қарши курашиб келмоқда.

Муҳаббат Акбарова эса собиқ прокурорга берган қарзини, суд ҳукмлари мавжудлигига қарамай, Мажбурий ижро бюроси ундириб беролмаётганидан шикоят қилмоқда.

- Оҳангарон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган Рахматуллаев Шавкат Шерматович 2012 йилда 19 минг АҚШ долларини мендан қарз деб олиб, шу кунгача берган эмас. Янгийўл Мажбурий ижро бюросидан яқинда хат келди. Унда айтилишича, Рахматуллаевнинг номида ҳеч нарса йўқ эмиш, шунинг учун ижро иши қайтарилибди. Мен давлатдан “уй беринг, ош беринг, нон беринг”, деб сўрамаяпман. Мен муттаҳам прокурордан 19 минг доллар пулимни ундириб беришни сўраяпман,-деди Муҳаббат Акбарова.

Акбарова Муҳаббатнинг Миллий Гвардия ходимлари билан мунозараси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00

Ўшдан Тошкентга 2005 йилда келин бўлиб борган Малика Ҳайитова эса икки йилдан бери судлар унинг собиқ турмуш ўртоғига билдираётган мулк иддаолари бўйича жараённи ортга суриб келаётганидан шикоят қилди. Малика Ҳайитованинг иддао қилишича, суд жараёни асоссиз чўзилаётгани тўғрисидаги шикоятларига прокуратура ҳам жавоб бермаган.

Суҳбатдошимиз Тошкентга кўчиб келаётганида Ўшда 52 минг долларлик мол-мулкини сотиб, турмуш ўртоғига бизнес қилиш учун берганини иддао қилди. Малика Ҳайитовага кўра, унинг қўлида собиқ эрининг пулни олгани тўғрисидаги тилхат ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 25-кварталда яшовчи Гулбаҳор Каримбекова эса унинг турмуш ўртоғи ноқонуний судланиб, қамалиб кетганидан норозилик билдирмоқда.

-Менинг турмуш ўртоғим Ишонов Санжарбек Сатторовични бир иш бўйича ноқонуний равишда беш марта судлашди. Биринчи инстанция уни 8 йилга ҳукм қилган. Кейин у 10 ойдан кейин амнистия билан озод қилинди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар судида яна тўрт марта суд бўлди. У эҳтиётсизлик оқибатида автомашинада одамни босиб кетиш айблови бўйича оқланиб, суд залидан озод қилинди. Орадан беш ой ўтгач, Тошкент вилоят суди яна бу ишни кўриб, уни 7 ойдан бери қамоқда сақлаб ўтирибди. Тошкент шаҳрида бўлган ишни вилоят суди кўриб чиқиш ваколатига эга эмаслигини исботлашга ҳаракат қилиб, бормаган жойим қолмади,-дейди Гулбаҳор Каримбекова.

XS
SM
MD
LG