Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:25

Суд Атамбаев ва оиласининг банк ячейкалари ва ҳисобларини текширишга рухсат берди


Атамбаев Қўй -Тош қишлоғидаги уйида ўз тарафдорлари билан.
Атамбаев Қўй -Тош қишлоғидаги уйида ўз тарафдорлари билан.

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқин одамларига тегишли банк ячейкалари ҳамда депозит ҳисобларига оид ҳужжатларни банклардан олишга рухсат берди.

Суд Атамбаев ва оиласининг банк ячейкалари ва ҳисобларини текширишга рухсат берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00

24 июнь куни маълум қилинишича, суднинг бу қарори 19 июнь куни қабул қилинган. Аммо суд бу қарорни қандай жиноят иши доирасида қабул қилгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Айни пайтда Бош прокуратура 24 июнь куни парламентнинг Алмазбек Атамбаевни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича қарори етиб келганини билдирди.

Қирғизистон парламенти махсус комиссияси 18 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 6 айблов бўйича айбдор деб топган ва 20 июнда парламент бу айбловлар нақадар асосли эканини ўрганиб чиқишни Бош прокуратурага топшириш тўғрисида қарор чиқарганди.

Комиссия Атамбаевни ўз сиёсатига қарши чиққан фаоллар ва журналистларга босим кўрсатганликда ва қатор коррупциявий ҳаракатларда гумонламоқда.

Атамбаев эса ўзига қўйилган айбловларни “абсурд, сиёсий мухолифатдан ўч олиш”, деб баҳоламоқда. Атамбаев 22 июнь куни Қўй-Тош қишлоғида ўз тарафдорлари билан бўлган учрашуви чоғида:

“Мен улар олдида ўзимни оқлашни, уларнинг даражасига тушишини истамайман. Мен уларнинг судига ҳам борадиган одам эмасман. Мен Худонинг, халқнинг ва тарихнинг судига тайёрман”, деб баёнот берди.

Парламенти махсус комиссияси раиси Канибек Иманалиев матбуотга Атамбаев билан боғлиқ жараённнинг кейинги босқичларини тушунтирар экан:

-Энди Бош прокуратура биз билдирган гумонлар асосида текширув ўтказиб,асосли деб топса, унда парламентга “даҳлсизликдан ажратишга асос бор”, деб таклиф киритади. Агар Бош прокуратура “асоссиз”, деган хулоса чиқарса, унда комиссиянинг иши йўққа чиқарилади, -деб айтди.

Парламентнинг қарори, Атамбаевнинг баёнотлари қирғиз жамиятида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Сиёсатчи Азимбек Бекназаров парламент Атамбаевга нисбатан холис бўлганини шубҳага олди.

-Атамбаевни “узурпация қилди, коррупцияга аралашди”, деб гапиришмоқда, лекин Атамбаев етти йил президентлиги давомида бу ишларни қилган бўлса, уни парламентнинг ёрдами билан қилди. Ҳукуматни парламент тайинлайди ва ишдан олади, чет элдан келган пулларнинг ҳаммасини нимага сарфлашни олдин парламент тасдиқлаб беради, кейин ҳукумат ишлатади. Бундан ташқари Атамбаевни текширган комиссия таркиби ҳам шубҳа туғдиради. Чунки унда Атамбаевдан жабрланганлар бор,-деди Бекназаров.

Атамбаев президентлиги даврида “ҳокимиятни босиб олишга уринганлик” айби билан қамалиб чиққан сиёсатчи Бектур Асанов эса:

-Ҳокимиятни узурпация қилиш, жиноий гуруҳ ташкил қилиш, коррупциявий ишларга аралашганлик айбловлари билан Алмазбек Атамбаевга ўн кун ичида жиноят иши қўзғатилиб, қамалашини талаб қилишимиз шарт,-деб айтди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ўртасидаги муносабатлар 2018 йилда икки собиқ Бош вазир Сапар Исақов ва Жонтўрў Сатибалдиев, Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Қубаничбек Кулматов ҳамда қатор бошқа нуфузли амалдорлар коррупцияда айбланиб, қўлга олингани ортидан совуқлашган эди.

Алмазбек Атамбаевнинг энг ишончли ва яқин одамлари коррупцияда айбланиб қамоққа олингани ортидан, жамиятда собиқ президентни ҳам жавобгарликка тортиш талаби янграй бошлаган.

XS
SM
MD
LG