Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:33

Атамбаев экс-президент мақомидан ажратилди, энди у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин


Алмазбек Атамбаев.
Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон парламенти 27 июнь куни ўтган сессияда Алмазбек Атамбаевни экс-президент мақомидан ажратди. Мазкур қарор учун депутатларнинг 103 нафари овоз берди, олти депутат қарши чиқди.

Атамбаев экс-президент мақомидан ажратилди, энди у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00

Парламент қарори Алмазбек Атамбаевни жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

Қарор қабул қилиниши олдидан парламентда чиқиш қилган Бош прокурор Ўткурбек Жамшитов Атамбаев президентлик даврида ўз ваколатларидан ошгани тўғрисида маълумот берди.

-Ноқонуний йўл билан топилган мулкларни легаллаштириш мақсадида Атамбаев сохта шартномалар асосида уларни бошқа одамларга сотган. Лекин, аслида, бу мулклар унинг ихтиёрида қолган. Буни исботловчи ҳужжатлар терговда мавжуд, - деган Бош прокурор Ўткурбек Жамшитов Атамбаевни бошқа коррупциявий жараёнларга аралашганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Қирғизистон парламенти махсус комиссияси 18 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 6 айблов бўйича айбдор деб топган ва 20 июнда парламент бу айбловлар нақадар асосли эканини ўрганиб чиқишни Бош прокуратурага топширган эди.

Парламент Атамбаевни ўз сиёсатига қарши чиққан фаоллар ва журналистларга босим кўрсатганликда ва қатор коррупциявий ҳаракатларда гумонламоқда.

25 июнь куни Бош прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қўйилган олтита айбловдан бештасини асосли деб топганини билдирган.

Прокуратуранинг мазкур қарори ортидан 26 июнь куни Атамбаев тарафдорлари унинг Қўйтош қишлоғидаги уйига йиғила бошладилар. 27 июнда ўтган митингда Атамбаев тарафдорлари парламент қароридан норози эканликларни айтдилар:

-Эй, депутатлар, кўзингизни очинг. Сизлар бугун тарих саҳифасига қора харфлар билан ёзилдингиз,-деди Атамбаев тарафдорларидан бири.

Бир неча ой олдин ўзининг мухолифатга ўтганини эълон қилган Алмазбек Атамбаев ўзига билдирилган айбловларни "абсурд", деб атамоқда.

“Мен аввал бу спектаклда иштирок этмайман, деб айтган эдим. Масъулиятдан қўрқмайман. Лекин тарих олдида Жээнбеков (амалдаги президент-муҳаррир) амалга ошираётган қонунсизликни қонунийлаштириб беришга ҳақим йўқ. Ҳеч қачон жиноят ишлари миш-мишлар ва ифлос фантазиялар асосида қурилишини ўйламаган эканман. Бош прокурор бу алаҳсирашни ҳозиржавоблик билан бир кунда қонунийлаштириб беради, деб ўйламаган эканман”, деб билдирди Атамбаев 26 июнь куни эълон қилган ёзма баёнотида.

2018 йилдан бери то шу кунга қадар Атамбаев даврида ҳокимият тепасида бўлган қатор одамлар коррупцияда айбланиб қўлга олинди. Улар орасида собиқ Бош вазирлар Сапар Исаков ва Жантўрў Сатвалдиев, Бишкек шаҳриниг собиқ мэрлари, вазирлар ҳамда Атамбаевга яқин бўлган бошқа шахслар бор.

Алмазбек Атамбаевнинг энг ишончли ва яқин одамлари коррупцияда айбланиб қамоққа олингани ортидан, жамиятда собиқ президентни ҳам жавобгарликка тортиш талаби янграй бошлаган.

XS
SM
MD
LG