Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:52

Ўзбек расмийлари гўшт нархи ошганига монополия сабабчи эканини айтишди


Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси расмийлари мамлакатда гўшт нархининг юқорилаб бораётганига монополия сабабчи эканини айтишди.

19 июл куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров бу ҳақда шундай деди:

"Тўғрисини айтиш керак, гўшт нархининг қимматлиги бу – соҳадаги монополия билан боғлиқ жиҳат. Гўшт бозорларини кўпчилик қассоблар ўз шахсий монополиясига айлантириб олишган, табиийки, нарх-наво ҳам улар томонидан бошқарилади. Бунда ҳатто молиявий пирамиданинг кўринишларини ҳам учратасиз", - деди Акбаров.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг айрим бозорларида гўшт нархи 60 минг сўмдан ошиб кетган.

Унинг айтишича, ҳозирда қўмита томонидан гўшт нархининг шу каби сунъий йўллар билан оширилишига қарши бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

"Тошкентдаги бир нечта бозорга 150 та қўшимча гўшт растасини ўрнатдик. Бу расталарда барча вилоятдан келувчи тадбиркорлар савдо қилишлари мумкин. Бу тизимни ҳозир Тошкентда синовдан ўтказмоқдамиз", дейди Акбаров.

Ўзбекистонда ўртача бир йилда киши бошига гўшт истеъмоли 10 килодан 50 килогачани ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG