Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:20

Ёлғиз она: Паркинсон касалига чалинган болам билан уйсиз-ҳимоясиз қолдим (ВИДЕО)


Дилбар Тўлаганова
Дилбар Тўлаганова

OzodMikrofonга мурожаат қилган 46 яшар Дилбар Тўлаганова 14 яшар хаста боласини ёлғиз тарбия қилишини билдираркан, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Сувсоз даҳасидаги 29-сонли ётоқхонадан асоссиз равишда чиқариб юборилаётгани тўғрисида арз қилди.

Дилбар Тўлаганованинг айтишича, у "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига қарашли "Қуюв-механика заводи"да 11 йил ишлаган ва доимий бошпанаси бўлмагани учун, шу заводга қарашли ётоқхонада яшаб келган.

Тўлаганованинг даъво қилишича, бу ётоқхона шу кунда Тошкент шаҳар ҳокимияти балансига ўтказилиши ортидан юзага чиққан чалкашлик натижасида хаста ўғли билан ягона бошпанасидан айрилмоқда.

- Менга бу ётоқхонада яшаш учун ордер берилган. Менга берилган турар-жой - 11 ва 12 метр квадратлик икки хонадан иборат уй - 1 хонали квартирага тенг. Бу уйда заводга умуман алоқаси бўлмаган оила 4 ёш боласи билан яшаяпти. Уларга ҳам раҳбарият хатоси билан ордер берилган ва бу ордер асоссиз эканини суд тасдиқлаган. Лекин мен ҳозиргача бу уйга кўчиб киролганим йўқ, бошқа кишига тегишли уйда ноқонуний яшаб турибман. Аммо улар ҳам мендан бу хонани тезроқ бўшатишимни сўрашаяпти. Бу чалкашлик оқибатида бу уйдан чиқиб кетсам, шаҳарда туриш учун доимий рўйхатдан ҳам чиқариламан, чунки бошқа бошпанам йўқ. Натижада заводдаги ишдан ҳам айриламан. Ахир мен 14 яшар боланинг ёлғиз онасиман. Ўғлим Паркинсон касаллигига чалинган, бу болани 14 ёшгача боқолганимга мингдан минг шукр айтаман. Ҳозир шу хаста болам билан кўчада қолишимни ўйласам, нима дейишни ҳам билолмаяпман, - дейди Дилбар Тўлаганова.

Қуйида бу аёл билан аудиосуҳбатни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:32 0:00
Бевосита линк

Бу аёл президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаатини ҳам Озодликка йўллади.

Видеода Тўлаганова ундан олинаётган турар-жойда яшашга ҳақли экани, бевалиги, ёлғиз ўғлининг оғир хасталиги ва "Қуюв-механика заводи" ишчиси эканига тасдиқ ўлароқ қатор ҳужжатларни намойиш қилган.

Қуйида бу видеомурожаатдан бир парча ва айрим ҳужжат нусхалари илова қилинади:

Ёлғиз она: Паркинсонга чалинган болам билан уйимдан қувишмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00

* * * * * * * * * * * * * * * * *
OzodMikrofon​ рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG