Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:26

АҚШ нинг икки шаҳрида содир этилган оммавий отишмада 30 одам ҳалок бўлди (ВИДЕО)


Техасдаги Эл-Пасо шаҳрида 20 одам ҳалок бўлди.
Техасдаги Эл-Пасо шаҳрида 20 одам ҳалок бўлди.

Якшанба куни Чикагодаги касалхоналарга 3 соат ичида турли отишмалар оқибатида яраланган 18 киши олиб келинган, улардан бири ҳалок бўлди. Чикагодаги отишмалардан аввал АҚШ нинг бошқа икки шиҳрида икки оммавий отишма содир этилди.
Уларда камида 30 одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Бир суткада АҚШнинг учта шаҳрида содир этилган отишмада 30 одам ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Чикаго полицияси бошлиғи Эдди Жонсон CNNга отишма учта алоҳида жойда жиноий гуруҳлар ўртасида содир этилганини билдирди. Айрим хабарларда эса Чикагодаги отишма маҳаллий вақт билан 1дан 20 дақиқа ўтганда болалар майдончасида содир этилгани, номаълум одам Chevrolet Camaro автоматидан ўқ отгани айтилмоқда.

Аввалроқ Дейтон ва Эл-Пасо шаҳарларида ҳам одамларга қарата автоматлардан ўқ узилган эди.

АҚШнинг турли жойларида чиққан уч отишмада 30 киши қурбон бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:34 0:00

АҚШнинг Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида 4 август куни 24 ёшли шахс ўқотар қуролдан тўққиз кишини отиб ўлдирди, 16 кишини яралади.

Полиция ҳозирча мазкур жиноят мотивлари номаълум эканини билдирди. Дейтон мэри Нэн Уэйли:

-Бир дақиқага етмаган муддатда Дейтон полицияси ўқ отган шахсни жисмонан йўқ қилди. Бу шаҳримиз учун даҳшатли кун бўлди. Мен полиция тезкор ҳаракат қилиб, юзлаб одамлар ҳаётини қутқариб қолганидан мамнунман,- деб айтди.

3 август куни Техас шатининг Эл-Пасо шаҳридаги "Walmart" дўкони олдида ирқчи экани айтилаётган 21 ёшли Патрик Крузиус Калашников автоматидан ўқ узиб йигирма одамни ўлдирган, 26 одамни яралаган эди. Бу воқеа террор ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.

Полиция қўлга олган Патрик Крузиус одамларни ўлдиришга чиқишдан олдин Twitter саҳифасида ирқчилик манифестини эълон қилиб, Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидга 15 март куни 28 ёшли австралиялик ирқчи Брентон Таррант уюштирган ҳужумни олқишлаган. Шунингдек, у муҳожирлар туфайли АҚШ иқтисодиёти ва маданияти оқсаётганини иддао қилган.

Техас губернатори Грег Эбботт ҳодисага муносабат билдирар экан:

-Бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, у техаслик эмас.. Қотиллиги ва нафрат асосида содир этган жинояти учун уни ўта жиддий ва агрессив равишда таъқиб қиламиз. Биз жуда, жуда аниқ тушуниб олишимиз лозимки, бу каби фикрлар, бу каби ҳаракатлар, бу каби жиноятлар Техас томонидан қабул қилинмайди, улар Техас учун ётдир, - деб айтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу воқеаларни шарҳлар экан “мамлакатимизда нафрат учун имкон яратилмаслиги лозим”, деб айтди. Айни пайтда Демократик партия Трампнинг мухожирларга қарши сиёсати бу қонли воқеаларга асос яратиб берди, деб айбламоқда.

4 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эл-Пасо, Дейтон ва Чикаго шаҳарларида рўй берган фожиали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдирди.

XS
SM
MD
LG