Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:53

Ўзбекистонлик 52 одам ёниб кетган автобуснинг эгасига суд ҳукми ўқилди


Ёнаётган автобусдан фақат 5 киши – автобуснинг 3 ҳайдовчиси ва ўзбекистонлик 2 йўловчи қочиб чиқишга улгурган.
Ёнаётган автобусдан фақат 5 киши – автобуснинг 3 ҳайдовчиси ва ўзбекистонлик 2 йўловчи қочиб чиқишга улгурган.

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариағиш туман суди 2018 йилнинг январида Ақтўбе вилоятида 52 ўзбекистонлик тириклайин ёниб кетган автобус эгасини уч йилга озодликдан маҳрум қилди.

Туркистон вилоят судининг 13 август куни билдиришича, туман суди жабрланувчи томоннинг даъвосини қисман қаноатлантирган ҳолда, 46 ёшли Ўрдухан Мехтиевни “аввалдан техник носоз экани маълум бўлган транспорт воситасини эксплуатацияга чиқариш”да айбдор деб топди. Ҳукмга асосан Мехтиев жазо муддатини манзил колониясида ўтайди.

Қозоғистон фуқароси бўлган Ўрдухан Мехтиев судда ўзига билдирилган айбловни тан олмаслигини айтди. Унга нисбатан суд жараёни 24 апрель куни бошланган эди.

2018 йилнинг18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетганди. Ёнаётган автобусдан фақат 5 киши – автобуснинг 3 ҳайдовчиси ва ўзбекистонлик 2 йўловчи қочиб чиқишга улгурган.

Бу воқеадан сўнг автобус эгаси Ордухан Мехтиевга нисбатан жиноят иши очилган, бироқ у Ўзбекистонга қочиб ўтиб, яширинган. Шундан сўнг у халқаро қидирувга берилган эди.

Ордухан Мехтиев эса 2018 йилнинг 20 ноябрида, айрим хабарларга қараганда эса 1 декабрда Тошкентда қўлга олинган. У 26 декабрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига экстрадиция қилинган

Ақтўбе суди ўтган йил 9 ноябрда автобуснинг уч ҳайдовчисининг ҳар бирини беш йилданга озодликдан маҳрум этган. Суд уларни эҳтиётсизлик оқибатда одам ўлдириш ва автобусда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбдор деб топган эди. Ҳайдовчиларга ҳалок бўлган ҳар бир одамнинг оиласига 2 миллион тангадан товон пули тўлаш мажбурияти ҳам юклатилганди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги йўлда автобус ичида тириклайин ёниб кетган 52 нафар ўзбекистонликнинг яқинлари мазкур иш юзасидан ўтказилаётган суд жараёнида ҳар бир судланувчидан 150 миллион тангадан товон пули талаб қилган эдилар.

Қозоқ матбуотининг ёзишича, ўзбекистонликлар талаб қилган товон пулининг умумий миқдори 7 миллиард 800 миллион тангани ёки 21 миллион доллардан ортиқни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG