Уйларнинг ёниб кетгани оқибатида қирққа яқин одам кўчада қолди. Уларнинг ярми ёш болалардир.
Ўшда олтита уй ёниб, қирқ одам кўчада қолди
Жорий йилнинг 8 август куни тушдан кейин Ўш шаҳрининг Черемушки мавзейида жойлашган Бобур тор кўчаси ва Розияхон Мўминова кўчаларидаги уйларнинг бирида ёнғин чиққан. Ёнғин тез орада атрофдаги уйларга ўтиб улгурган. Натижада, бу кўчалардаги 6 уй бутунлай ёниб кул бўлди.