Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:28

ФАРҒОНА – “МИБ "билмай қолгани" учун турмуш ўртоғим алимент тўламай юрибди”


ҚУВА. “Мен – Зулхумор Жўраева, Ғалаба МФЙ Ҳумо кўчаси 4-уй 7-хонадонда икки норасида фарзандим билан ижарада яшаб келмоқдаман. Шифохонада фаррош бўлиб ишлайман. Турмуш ўртоғим билан 2016 йил ноябрь ойидан буён яшамаймиз. У болаларимдан бирор марта хабар олмагани етмагандек, алимент тўлашдан ҳам қочмоқда.

2018 йил март ойида алиментга ариза бердим. Аммо турмуш ўртоғим Қозоғистонга чиқиб кетди. МИБга бориб, нега хорижга чиқишига чеклов қўйилмаганини сўрадим, “билмай қолибмиз, энди қидирувга берамиз” дейишди. Лекин қидирувга беришмади.

2018 йил декабрь ойида қайтиб келди. Аммо болалари ҳақини – алиментни тўламади. Ишлаб келган пулига овсинимнинг номига “Спарк” харид қилди. МИБдагилар алиментни ундириб бермагач, президент қабулхонасига бир неча марта мурожаат қилдим. Бир гал 250 минг сўм, яна бир гал 280 минг сўм ундиришиб беришди. Кейин собиқ турмуш ўртоғимни 15 суткага қамашди. Қамоқдан чиқиб, апрель ойида яна Қозоғистонга кетди. Ижродагилар қарздорлиги бўлса ҳам чеклов қилмаган экан.

Ишлаб топган пулим етмаяпти. Боламнинг мактаби бошланяпти, ўқув қуроллари олишим керак. Мутасаддилардан алиментни ундириб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 22 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG