Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:58

Содиқ Сафоев тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри сиёсат бўлганини айтди


Ўзбекитстон. Сенатор Содиқ Сафоев.
Ўзбекитстон. Сенатор Содиқ Сафоев.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кўп йиллар давомида айтиб келинган тараққиётнинг ўзбек модели – нотўғри сиёсат бўлган, деб баёнот берди .

Сафоев парламент юқори палатасининг 21-ялпи мажлисида Ўзбекистондаги молиявий тизим мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш омили бўлиш ўрнига унга тўсиқ бўлиб келганини айтди.

"Миллионлаб ҳамюртларимиз четда иш қидириб юришга мажбур бўлди. Барча соҳаларда – саноатда, қишлоқ хўжалигида, хизмат кўрсатишда биздаги меҳнат унумдорлиги ниҳоятда паст. Масалан, Жанубий Корея билан қиёсласак, бу соҳаларнинг ҳар бирида бизда меҳнат унумдорлиги ўн баробарга паст", - деди Сафоев.

Ўзбек сенаторининг таъкидича, уч йил аввал мамлакат иқтисодиёти ҳалокат ёқасига бориб қолган ва президент Шавкат Мирзиёев туфайли ҳалокатдан қутқариб қолинган.

"Кўп йиллар биз аста-секин, ўзбек модели... деб юрдик. Бу – нотўғри бўлган сиёсат. Мана бугун бу тўғриланмоқда", – деб таъкидлади Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев Ислом Каримов вафотидан сўнг катта сиёсатга қайтган эди.

Аммо кузатувчиларга кўра, президент Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазир Абдулла Арипов қатори қатор зиддиятли собиқ мулозимларни ҳукуматга қайтариши унинг ўзи эълон қилган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг қанчалик чуқур бўлиши борасида саволларни ўртага чиқарган.

XS
SM
MD
LG