Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:01

Олти йил аввал ёпиб қўйилган Сўх-Риштон йўли қайта очилди


Олти йил аввал ёпиб қўйилган Сўх-Риштон йўли 31 август куни қайта очилди.

Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 2013 йил 5-6 январь кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида чиққан можаро ортидан Cўх-Риштон йўлидаги чегара пунктлари ëпиб қўйилган эди.

Фарғона вилоятининг икки туманини боғловчи тахминан 70 кмлик бу йўл деярли тўлиғича Қирғизистон ҳудудидан ўтади.

Сўхни Ўзбекистоннинг қолган ҳудуди билан бошловчи энг қисқа йўл ëпилганидан бери ўтган қарийб олти йил давомида сўхликлар Фарғонага ўтиб-қайтиш учун Водил орқали 130 км.дан кўпроқ йўл босишга мажбур бўлишган.

Ўтган йил Ўзбекистон-Қирғизистон расмий делегациялари учрашувида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегаралари чекловларсиз борди-келди учун очилишини ваъда қилган эди.

2013 йил январь ойида содир бўлган воқеалар оқибатида Фарғона вилоятининг Сўх туманига олиб борувчи Риштон йўли ёпилиб, «Водил» пости ягона қатнов йўли ҳисобланарди.

XS
SM
MD
LG