Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:03

Пахта-2019 мавсуми бошида ХМТ вакили ҳукуматни танқидга очиқ, деб мақтади


ХМТнинг Ўзбекистондаги вакили Йонас Аструп (ўртада)
ХМТнинг Ўзбекистондаги вакили Йонас Аструп (ўртада)

Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп бу йилги пахта терими жараёнини 400 меҳнат инспектори назорат қилишини маълум қилди.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг қўшма матбуот анжуманида ХМТ вакили шундай маълумот берган:

"2018 йилда 200 меҳнат инспектори пахта далаларида ҳосилни йиғиб олиш жараёнини назорат қилган бўлса, бу йил бу рақам 400га етказилди. Бундан ташқари, уларга 200 ёрдамчи кўмак беради. Бу бир неча юз фоизга оширилганини англатади", дея иқтибос келтиради ХМТ вакилидан Kun.uz нашри.

Хабарда айтилишича, анжуманда Йонас Аструп Ўзбекистон ҳукумати танқидий маълумот ва фикрларга очилган, деб ҳисоблашини билдирган, турли нашрларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ маълумотларнинг кўпайганини бунинг далили ўлароқ баҳолаган.

Айни пайтда, мамлакатнинг турли ҳудудларида бу йилги пахта терими учун яна мажбурий сафарбарлик бошлангани ҳақида хабарлар келмоқда.

Айтилишича, мулозимлар бу йил пахта мавсумида мажбурий меҳнатга асло йўл қўйилмаслигини ваъда қилганига қарамай, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ишчи-ходимларни теримга мажбурлаб сафарбар қилиш ҳоллари кузатила бошлаган.

XS
SM
MD
LG