Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:37

ЎЗБЕКИСТОН – "Ҳар куни 5 та протокол тузиб, фуқароларни жаримага тортишимиз керак"


 Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

ЎЗБЕКИСТОН. “Ички ишлар тизимида профилактика инспектори бўлиб ишлайман. Вазир Пўлат Бобожонов ходимларга протокол тузиш мажбуриятини танқид қилган ва тақиқлаган эди.

Аммо бу номақбул амалиёт ҳамон давом этмоқда. Асоссиз равишда ҳам протокол тузишга мажбур бўлмоқдамиз. Ҳар куни 5 протокол тузиш керак. Энг кам суммали протоколлар ҳисобга олинмайди.

Энг ёмони, бирор фуқаро номига баённома расмийлаштириб, бола-чақамиз ризқини қийиб жаримани ёнимиздан тўламоқдамиз. Эрта-индин тафтиш бўлиб қолса, ҳаводан олиб тузилган баённомалар учун ким жавоб беради?!

“Бахтимизга”, яқинда пахта мавсуми бошланди. Ҳар бир ходим чўнтагидан пул тўлаб 4 нафардан теримчи юбориши керак. Юрист бўлатуриб ўз ҳақ-ҳуқуқингни ҳимоя қила олмаслик алам қилади.

ИИВ раҳбариятидан тизим ходимлари маошини ошириш ва протоколбозлик каби номақбул амалиётлардан воз кечишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 18 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG