Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:09

"Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки"


Шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб ва блогер Нафосат Оллошукурованинг қамалгани борасида Ўзбекистондаги маҳаллий журналистларнинг журъати Хоразм вилоят ИИБнинг у ҳақдаги расмий баёнотларини эълон қилишгагина етди. Аксарият блогерлар айни мавзуда жим қолди. Бу мавзуда фикр билдирган саноқли журналист ва блогерлар Озодликнинг Қурултойида бир орага келди.

Махмуд Ражаб устидан жиноят иши очилганидан бери уни ижтимоий тармоқда ҳимоя қилиб келаëтган шоира Гўзал Бегим ўзбек шоирининг китобини ўқигани учун яна бир шоирнинг ўзбек суди тарафидан қамоққа ташланганини “иснод” дея баҳолади.

- Маҳмуд Ражаб ижтимоий тармоқларда Муҳаммад Солиҳ китобларини ташувчи бўлиб танилган бўлиши мумкин. Бироқ Маҳмуд ака, аввало, яхши шоир, ёзувчи, бадиий сўзни нозик ҳис қилувчи инсон! Китоб келтиргани учун, маърифат орқалагани учун шоирни қамаш УЯТ! Китоб кўтарган одамни тергов маҳкамаларида ойлаб ҳалак қилиш ачинарли ҳол!

Қурултой: Шоир ва блогернинг қамалиши Мирзиëев учун тарсаки
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:50 0:00
Бевосита линк


Миллионлаб фолловерларга эга бўлган таниқли блогер Искандар Македонский “Шоирнинг китоби ичида бомба борми нега Мирзиëев Мухаммад Солиҳ китобларидан қўрқади?!Э дея риторик савол қўйди.

Канадада истиқомат қиладиган ўзбек публицисти Исмат Хушев шоир ва блогернинг қамалиши Мирзиëев учун тарсаки эканлигини ва бу ишни амалга оширган мулозимлар жазоланиб шоир зудлик билан озод қилинишини талаб қилди.

Маҳмуд Ражабнинг қишлоқдошлари фикрини хоразмлик фаол Аминбой Қодиров изҳор қилди.

Қодировниг айтишича “Шоирни қамаганлар Мирзиëевнинг очиқлик сиëсатини атайлаб бузмоқчи бўлган” эски тузумдан қолган амалдорлардир.

XS
SM
MD
LG