Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:53

Икки чақалоқни деразадан улоқтирган аёл қотилликка қўл ургани сабабини очиқлади


Наманган туманидаги туғруқ мажмуасининг иккинчи қавати деразасидан икки чақалоқни улоқтирган аёл шайтон амри билан шундай иш тутганини маълум қилди (www.daryo.uz, 23 cенятбрь). 9 сентябрь куни содир этилган жиноят мамлакатни ларзага солган эди. Бош прокуратура 23 ёшли Д.Х. қиз фарзанди нуқсонли туғилганидан аччиқланиб, уни ҳамда ёнидаги яна бир чақалоқни деразадан улоқтиргани ҳақида хабар берган эди. Туғруқхонанинг олий тоифали неонатологи Муҳаббат Эгамовага кўра эса, чақалоқда кўзга ташланарли оёқ нуқсони бўлмаган.

Repost нашрини ёзишича, айни пайтда ҳибсда бўлган Д.Х. ўз онасига бу ишни шайтоннинг буйруғи билан қилгани, энди эса иблис ўз жонига қасд қилишга ундаётганини айтган.

Маълум бўлишича, қотилликда айбланаётган Д.Х.нинг биринчи ҳомиласи тушиб қолган. Иккинчи фарзандини 37 ҳафталигида операция йўли билан дунёга келтирган, аммо у ногирон туғилган.

Прокуратура ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) ҳамда туғруқ мажмуаси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатган.

XS
SM
MD
LG