Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:15

Ўзбекистондаги 65 та хусусий бандлик агентлигидан 30таси бирорта фуқарони чет давлатга юбормагани маълум бўлди


Ўзбекистон - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик муҳожирларнинг биринчи гуруҳини 12 октябрда Тошкентга олиб келди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтидан олинган сурат.
Ўзбекистон - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик муҳожирларнинг биринчи гуруҳини 12 октябрда Тошкентга олиб келди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтидан олинган сурат.

Ўзбекистонда иш қидираётган шахсларга чет элдан иш топиб бериш мақсадида лицензияга эга бўлган 65 та хусусий бандлик агентликларидан 30таси бирорта ҳам фуқарони хорижий давлатларга ишга юборилмагани маълум бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун асосида 88 та юридик шахс Хусусий бандлик агентлиги сифатида Меҳнат вазирлиги реестрида рўйхатдан ўтказилган.

Улардан 65 тасига фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия берилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 59 таси ўз фаолиятини юритмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида Хусусий бандлик агентликлари томонидан 1655 нафар фуқаро чет элда, 77 нафар фуқаро республикамиз ҳудудида ишга жойлаштирилди, 33 838 нафар фуқарога маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатилди.

Август ойида Ўзбекистонда ишга жойлаштириш билан шуғулланган Тошкент, Самарқанд, Навоий ва Фарғона вилоятидаги 8 та хусусий агентлик фаолияти тафтиш этилгани хабари чиққанди.

Бу агентликлар ишга жойлаштириш учун одамлардан 100 фоиз тўловни ундириб, ваъдасини бажармаганликда, гражданлар хусусий агентликдан пулини қайтаришни талаб қилса, маблағ қайтарилмаяпти ёки хизмат кўрсатилмаган бўлса-да маблағнинг бир қисми ушлаб қолинаётганликда айбланган эди.

XS
SM
MD
LG