Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:32

Андижонда аҳоли газ ва электр тақчиллигидан норози бўлиб автойўлни тўсиб қўйди


Ижтимоий тармоқларда 29 ноябр куни тарқалган видеода одамлар автомобил йўлига чиқиб, транспорт воситалари ҳаракатини тўсиб қўйганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда 29 ноябр куни тарқалган видеода одамлар автомобил йўлига чиқиб, транспорт воситалари ҳаракатини тўсиб қўйганини кўриш мумкин.

Андижонда аҳоли газ ва электр узилишларига норозилик билдириб автомобил йўлини тўсиб қўйди.

Facebook тармоғининг Vodiyliklar гуруҳида 29 ноябр куни тарқалган видеода одамлар автомобил йўлига чиқиб, транспорт воситалари ҳаракатини тўсиб қўйганини кўриш мумкин.

Озодликнинг аниқлашича, воқеа 28 ноябр оқшомида Андижон шаҳрининг Далварзин ва Олтинкўл туманининг Қўштепа маҳаллалари орасидан ўтувчи йўлда бўлган.

Воқеа жойига Андижон вилояти ҳокимлиги расмийлари етиб келиб, газ ва электр муаммосини ҳал қилиб беришни ваъда қилганидан сўнг аҳоли тарқалган.

- Ҳали декабр келмасидан газ, свет йўқ, пичоқ суякка бориб тақаляпти, ака. Ўша куни ҳокимиятдагилар келиб ваъдалар бериб кетишди. Агар ваъда бажарилмаса яна чиқамиз дейишяпти. Чидаб бўлмаяпти буёғига, - дейди Озодликка гапирган андижонликлардан бири.

Айни шу куни кечқурун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида “аҳолидан келиб тушаëтган муаммолар”¸ биринчи навбатда эса¸ газ-свет тақчиллиги масаласида “ўта шошилинч” видеоселeктор йиғилиши ўтказилган эди.

Йиғилишда қатнашган мулозимларнинг 29 ноябрь куни Озодликка хабар қилишича¸ Абдулла Арипов газ-свет йўқлиги аҳолининг очиқ норозилигига сабаб бўлган Сирдарë ва Қорақалпоғистон газ таъминоти раҳбарларини ишдан олган.

Озодлик кейинги кунлар давомида айнан Сирдарëда аҳолининг метан газ шохобчаларида километрларга чўзилган навбатлар¸ Қорақалпоғистонда эса¸ газ йўқлигидан норозиликка чиққани ва йўлларни тўсиб қўйгани акс этган видеоларни жамоатчиликка тақдим этган эди.

Андижонда аҳолининг норозилик чиқишлари 2005 йил 13 май куни содир бўлган ғалаённинг қонли бостирилганидан сўнг кам кузатилади.

XS
SM
MD
LG