Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:52

Жанубий Корея 60 та Иссиқлик электр станциясидан 15 тасини вақтинча тўхтатмоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Жанубий Кореяда кейинги уч ой давомида кўмир билан ишлайдиган иссиқлиқ электр станцияларининг 25 фоизи иши вақтинча тўхтатилади. Қиш ойларида электр энергияси талаб юқори бўлса-да, ҳаво ифлослангани учун шундай чора кўришга қарор қилинган.

Жанубий Корея иқтисоди жаҳонда 11-ўриндаги йирик иқтисод бўлиб, кейинги йилларда мамлакатда ҳаво кескин ифлосланганига оид хавотирлар урчимоқда.

Мамлакатда ҳаво ифлосланиши “ижтимоий ҳалокат” ўлароқ кўрилади. Жанубий кореяликлар орасида кўпчилик мамлакатдаги ифлос ҳаво манбаси Хитой эканлигига ишонади. Жанубий Кореяга яқин жойлашган Хитой ҳавони ифлослантирувчи дунёдаги энг йирик давлатдир.

Жанубий Корея табиий бойлик ва ресурсларга бой бўлмаса-да, мамлакатда 60 та кўмир билан ишлайдиган электр станцияси бор. Бу станциялар мамлакатдаги ялпи электр энергиясининг 40 фоизини ишлаб чиқаради.

Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги февраль охиригача 8-15 станция фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.

Қолган электр станциялар эса айни муддат давомида 80 фоиз қувватда ишлайди. Вазирликнинг маълум қилишича, бу чоралар майда чанг заррачалари кўламини 44 фоизгача озайтиради.

Қиш ойларида электр энергиясига талаб юқори бўлади. Хусусан, январнинг тўртинчи ҳафтасида электр энергиясига бўлган талаб максимал даражага етиш кутилмоқда.

Бундай пайтларда дўконлар эшикларини очиқ сақлаш ман этилади. Қоидага амал қилмаганларга 2500 долларгача жарима солинади.

XS
SM
MD
LG