Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Халқаро кузатувчилар: Ўзбекистон бугун эркинроқ, лекин сайловлар устида ишлаши керак


ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича миссия раҳбари Тана де Зулуета. (Озодлик архивидан)
ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича миссия раҳбари Тана де Зулуета. (Озодлик архивидан)

Халқаро хулоса: Сайлов қонунчилигидаги муҳим силжиш Ўзбекистондаги парламент сайловларида етишмаган ҳақиқий рақобат ўрнини тўлдира олмади.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) ва Парламент Ассамблеяси (ЙХҲТ ПА) биргаликда сайловларни кузатди.

Делегациянинг Тошкентда 23 декабрь куни эълон қилган баёнотига кўра, Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги такомиллашган ва сўз эркинлигига ҳурмат ошган. Бироқ мухолиф сиёсий партиялар мавжуд эмас. Фундаментал ҳуқуқларга эътиборсизлик кенг ва сайлов кунидаги айрим жиддий қоидабузарликлар кузатилган.

Сайлов қонунчилигидаги сўнгги ўзгартиришлар Ўзбекистонни халқаро меъёрларга яқинлаштирган. Аммо, дея эслатади миссия, демократик сайловлар учун муҳим бўлган фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларга доир қонунчиликда ҳанузгача ҳаддан зиёд чекловлар мавжуд. Эркин уюшиш ва сиёсий партия тузиш ҳуқуқи ҳамон чекланган.

“Муҳим довондан ўтилди, эски одатлар – жумладан сайлов кунидагилари ҳам – янада кўпроқ иш қолганини намойиш қилмоқда”, - дейди Георгий Церетели, ушбу сайловларда ЕХҲТнинг махсус мувофиқлаштирувчиси ва ЕХҲТ қисқа муддатли кузатувчилар миссиясининг раҳбари.

“Ўзбекистон раҳбарияти амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар бу сайловларга амалий ва тўғридан-тўғри таъсир кўрсатди, лекин демократик тараққиёт жадал рақобатни ва асосий инсон ҳуқуқлари, эркинликларига ҳурматни тақозо этади. Бу жараённи қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрмиз”.

Сайловолди тарғибот яхши олиб борилди, дейди кузатувчилар. Сайловчиларнинг марказлашган ягона рўйхати ишга туширилгани олдинга силжишдир, лекин амалиётга тўлиқ татбиқ этилиши керак. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирокини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари етарли бўлмади. Сайловолди кампаниясининг ўзи ҳам умуман олганда чекланган бўлиб, ОАВдан ташқарида фаол баҳс-мунозара бўлаётганига далиллар камроқ кузатилди, дейилади баёнотда.

ЕХҲТ делегацияси таҳлилича, сўнгги йилларда парламент фаоллашган, унинг таъсири ошган. Лекин барча партиялар президент ва ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаши, мухолиф партиялар ёъқлиги сайловчиларнинг танлаш имкониятини чеклайди.

ЕХҲТ ПА делегатсиясининг раҳбари Кари Ҳенриксен:

“Кеча парламентга сайланиш учун иштирок этган номзод аёллар сони мисли кўрилмаган даражада бўлди, бу Ўзбекистондаги бўлиб ўтаётган ўзгаришларга ишора бўлса керак... Бу сайловлар аввалгиларига қараганда анча очиқ ўтган бўлса ҳам, сайловчилар танлови учун тақдим этилган муқобил таклиф жуда чекланган эди. Ўзбекистон раҳбариятда мен кўрган ислоҳотларга содиқлик тез орада бутун жамиятни қамраб олишига умид қиламан”.

ЕХҲТ санаб ўтаётган ижобий ўзгаришлар:

Шу кунгача ислоҳотлар фуқароларга ўз муаммоларини айтиш учун кўпроқ имкон яратди. Давлат мутасаддиларининг танқидга ёндашуви ўзгарди. ОАВда ҳам сўз эркинлиги даражаси ошди. Ба’зи одамлар ўз қарашларини блог ва ижтимоий тармоқларда билдиришга журъат этмоқда. Лекин айни дамда интернетда ёки ҳаётда билдирилган очиқ норозилик жазоланишга олиб келиши мумкин, ма’мурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлар учун кўзда тутилган кўпгина ҳуқуқий нормалар эркин сўзни чеклаши мумкин.

“Мустақил фикрлайдиганлар сони ўсмоқда, одамларда эркинлик ҳисси пайдо бўлган, бу жуда қувонарли ҳолдир”, - дейди Тана де Зулуета, ДИИҲБ сайлов кузатувчилар миссиясининг раҳбари.

”Лекин бу эркинликнинг ўз чегаралари бор ва очиқ норозилик таъқиб ёки қамоқ билан тугаши мумкин. Суҳбатдошимиздан бири айтганидек: “биз эски механизм билан янги нарсаларни қилишга ҳаракат қилаяпмиз”.

ДИИҲБ Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Ўзбекистондаги парламент сайловини кузатиш халқаро миссиясида 37 давлатдан 316 нафар кузатувчи иштирок этди. 271 нафари ДИИҲБ кузатувчиларидир. 45 нафари эсса ЙХҲТ ПА парламент а’зоси ва ходимлари.

Сайловда ким қанча ютди? Либерал-демократлар энг кўп ўринни қўлга киритган - 43. Иккинчи ўринда, "Миллий Тикланиш" - 35. "Адолат" социал-демократлар 21, Халқ демократик партияси эса 18 ўрин олган. Экологик партия эса 11.

Ўзбекистонда овоз бериш ҳуқуқига эга аҳоли сони қарийб 20 миллион. Марказий сайлов комиссиясига кўра, 14 миллионга яқини сайловга чиққан - 67,8 фоизи. Хориждаги ўзбекистонликларнинг икки миллиони овоз бериши мумкин эди, лекин уларда атиги 112 мингги қатнашган - 6,6 фоизи.

Америка овози

XS
SM
MD
LG