Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:56

Мирзиёев хориждан келадиган мухолифатга рухсат берилмаслигини айтди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижда шаклланадиган ва чет элдан кириб келадиган мухолифатга мамлакатда рухсат берилмаслигини таъкидлади.

Gazeta.uz нашри хабарига кўра, Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувда бу ҳақда гапирган.

"Ижтимоий тармоқларда мухолифат муҳокама қилинмоқда. У бизга қандай фойда келтирди? Мен Президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Бироқ у ўзимизда пайдо бўлиши учун муҳит яратишимиз керак. Бу шахслар халқнинг дардини билиши, улар билан барча муаммоларни бошидан кечириши ва шу ернинг нонини еб, сувини ичиши керак", деган Мирзиёев.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президентликка келганидан буён мухолифат ҳақидаги илк мурожаати бўлди.

Шу ҳафта бошида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг кузатувчилари Ўзбекистонда якшанба кунги парламент сайлови нисбатан эркинроқ ўтган бўлса-да, тизимидаги ўзгаришлар мухолифатнинг ўрнини тўлдира олмаганини айтишганди.

Ўзбекистонда 80 йиллар оҳирларида "Эрк" демократик партияси , "Бирлик " халқ ҳаракати каби мухолиф сиёсий ташкилотлар ўртага чиққанди.

Ўзбекистон мустақиллик декларацияси ёзилишига ва унинг Олий мажлис томонидан қабул қилинишига айнан шу партиялар бош қўшгани айтиб келинади.

1992 йилги президентлик сайловларида "Эрк" партияси раиси Муҳаммад Солиҳ расман 12 фоиз овоз олганди.

1992 йилги сайловдан кейин мухолифат лидерлари бирин-кетин хорижга кетишга мажбур бўлгандилар.

XS
SM
MD
LG