Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:57

Черногория президенти диний жамоалар ҳақидаги мунозарали қонун лойиҳасини имзолади


 Черногория президенти Мило Джуканович
Черногория президенти Мило Джуканович

28 декабрь куни Черногория президенти Мило Джуканович дин ва эътиқод бўйича кескин эътирозларга сабаб бўлган қонун лойиҳасини имзолади.

Қонун лойиҳаси бир кун олдин мамлакат парламентида зўравонлик ва норозилик намойишлари фонида қабул қилинган эди.

Янги қонун имзоланганидан саккиз кун ўтиб кучга киради.

Мухолифат аъзолари қонун Серб православ черковининг ўз мулкини йўқотишига сабаб бўлишини айтмоқда.

Югославия тарқалиб кетганидан бери деярли 30 йил давомида Черногорияга етакчилик қилиб келаётган Джуканович серб православ черкови таъсирини озайтиришга бел боғлаган.

Президент православ черков сиёсатга аралашишини ҳамда хориж давлатларининг таъсир механизмига айланганини иддао қилиб келади.

Президент бунинг ўрнига маҳаллий черков институтини таъсис қилишни истайди.

Черногорияда яшовчи 600 мингга яқин одамнинг 70 фоизи православ христиандир.

Янги қонун 700 га яқин черков, монастирь ҳамда бошқа диний иншоотларни назорат қилишни кўзлайди.

Янги қонун талабларидан бири диний иншоотлар ўз мулкига 1918 йилдан олдинги пайтдан бери эгалик қилиб келаётганини кўрсатишни талаб қилади.

Кейинроқ очилган диний иншоотлар эса мусодара қилиниши мумкин.

Черногориядаги православларнинг учдан биридан оз қисми 1990 йилларда асос солинган ва расман тан олинмаган Черногория православ черковларига қатнайди.

XS
SM
MD
LG