Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:39

Андижонлик блогерга чиқарилган қамоқ ҳукми ўз кучида қолдирилди


Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов.
Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов.

Андижонлик блогер Отабек Нуритдиновга чиқарилган маъмурий қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди​.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматининг хабар беришича, Андижон вилоят маъмурий суди Нуритдиновнинг кассация тартибида берган шикоятини рад қилиб, қаноатлантирилмасдан қолдириш ва Андижон вилоят маъмурий суди томонидан 2019 йил 30 декабрдаги унга нисбатан чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Андижон вилоятида Facebook'да Отабек Нуритдинов тахаллуси остида ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат билдириб келган блогер Абдуфатто Нуритдинов 30 декабрда вилоят маъмурий суди томонидан 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Расмий маълумотларда айтилишича, Абдуфатто Нуритдинов туҳмат, ҳақорат ва майда безориликда айбдор деб топилган. Бундан ташқари блогерга БҲМнинг 60 баробари миқдорида жарима ҳам солинган.

Ўзини таништиришни истамаган манбанинг айтишича: “Нуритдинов асосан Андижон вилояти ва Асака тумани хокимлик вакилларининг бюджет пулларини талон-торож қилишларини аёвсиз ёритиб келган”.

XS
SM
MD
LG