Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:46

Андижонлик эркак уйини мусодара қилишга келган МИБ ходимлари олдида ўзини ëқиб юборди (ВИДЕО)


31 ёшли Хушнуд Ғойибназаров ўзига ўт қўйгани оқибатида танасининг эллик фоизи куйган
31 ёшли Хушнуд Ғойибназаров ўзига ўт қўйгани оқибатида танасининг эллик фоизи куйган

Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 31 яшар эркак уйини мусодара қилишга келган Мажбурий ижро бюроси ходимлари олдида устига бензин қуйиб, ўзини ëқиб юборди.

Воқеа 21 январь куни соат 18.30 ларда Андижон туманининг Бешбўйноқ маҳалласида рўй берди.​

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, ўзини ёққан эркак танасининг 50 фоизи куйган ҳолда Андижон туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Андижон вилояти Мажбурий ижро бюросининг Озодлик гаплашган ходими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади, аммо унинг тафсилотларини очиқлашни истамади.

Андижонлик эркак уйини мусодара қилишга келган МИБ ходимлари олдида ўзини ëқиб юборди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

Воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка айтишича, МИБ ходимлари ижро ҳаракатларини амалга ошираётган вақтда, Андижон туманидаги хонадонда яшовчи Хушнуд Ғойибназаров уларга қаршилик кўрсатган.

- Бақир-чақир бўлди. Шу пайт қўлидаги бензинни ўзини устидан қуйдида¸ гугурт чақди. 6 минут ёниб турди. Аланга 1 ярим метр баландликкача кўтарилди. Мажбурий ижро ходимлари машинасига чиқиб, ойнасини беркитиб олди. Ҳамма кетди. Кейин қўшнилар чиқиб ўтни ўчирдик. Машинада туман касалхонасига олиб бордик. 50 фоиз танаси куйибди. Аҳволи ўта оғир. Чунки қизил ўнгач ва юрак атрофи ёниб кетган, - деди ўзига ўт қўйган эркак қўшниларидан бири.

МИБ ходимлари ва 31 ёшли эркак ўртасида келиб чиққан жанжал тафсилоти Озодликка маълум эмас.

Опаси Гулбаҳор Омонованинг Озодликка айтишича, уй устида келиб чиққан жанжал сабаб укаси ўзига ўт қўйган.

- МИБ ходимлари уйни бўшат¸ деб келишган. Уй 2013 йилда гаровга қўйилган эди-да. Жумагача кутинглар, совуқда қаерга борамиз, озгина вақт беринглар, деган-да. Ҳалиги уйга даъвоганлар чиқмасанг уйга ўт қўямиз, деб туришибди. Укам шу пайт бакалажкани олиб устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди, - дейди Гулбаҳор Омонова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:29 0:00
Бевосита линк

Андижон вилояти Мажбурий ижро бюроси ходими шундай воқеа бўлганини Озодликка тасдиқлади.

- Буни ўрганаяпмиз. Обдон ўрганиб чиқилганидан сўнг матбуотга изоҳ берилади, - деди МИБ ходими.

​Ўзбекистонда МИБ ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажараётган пайтда турли қаршиликлар ёки жанжал келиб чиққани ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Ўтган йил январ ойида Самарқандда ижро ҳаракатларини амалга ошираётган МИБ ходимларига қаршилик қилган аёл уларни ёқиб юборган эди.

2018 йилнинг ноябрь ойида эса Самарқандда электр ҳақини ундириш учун келган МИБ ходимларига болта билан ҳужум қилган хонадон эгаси қамоққа олиниб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, ўтган йилнинг ўзида МИБ ходимларига қаршилик кўрсатилгани билан боғлиқ 132та ҳолат қайд этилган.

Бюро ташкил этилган 2017 йилдан буён эса фуқароларнинг қаршилик кўрсатиши туфайли 4 нафар МИБ ходим ўз вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган. 200 дан ортиқ ходимларга турли даражада тан жароҳати етказилган.

XS
SM
MD
LG