Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:01

OzodMikrofon: "Намунавий уйларда газ йўқ, свет йўқ. Домда тўн кийиб яшаяпмиз"


Наманган вилоятининг Косонсой туманидан Озодликка мурожаат қилган Наргиза Бозорованинг айтишича, 2019 йилда қуриб битказилиб, эгаларига топширилган намунавий уйларда иситиш тизими ва газ мавжуд эмас.

Бунинг оқибатида хонадон эгалари куз ва қиш мавсумларида совуқда яшашга мажбур бўлмоқда.

"Газ йўқ, свет йўқ, иссиқлик йўқ... Домда тўн кийиб яшаяпмиз"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00


“Наманган вилояти Косонсой тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидан 2019 йилда қуриб битказилган янги намунавий уйга кўчиб чиққанмиз. Уй уч қаватли бўлиб, унда 18 хонадон яшайди. Янги уйда газ йўқ, иситиш тизими йўқ, свет мунтазам ўчиб қолади. Печка қуришга эса имконият ҳам йўқ, рухсат ҳам берилмайди. Мана шу авҳолда совуқда кун кечираяпмиз”, дейди Наргиза Бозорова.

Суҳбатдошнинг айтишича, электр тизимидаги узилишлар боис хонадонларини электр иситгич билан иситишнинг ҳам иложи йўқ:

“Бир кунда электр камида 7-8 соат йўқ бўлади. Ҳозир мана иссиқ кийимларни кийиб жон сақлашга мажбурмиз. Кекса онам совуқ ўтиб кетмасин, оғриб қолмай”, деб қариндошларникида яшаб турибди”.

Унга кўра, кўп қаватли уйда яшовчилар вилоят газ идораси ҳамда туман ҳокимлигига газ ўтказиб бериш, агар бунинг иложи бўлмаса, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаб беришни илтимос қилиб бир неча маротаба мурожаат қилган. Аммо бу уринишлар натижасиз якунланган.

“Вилоят газ идораси ва ҳокимлик газнинг ўзи йўқ, деяпти. Косон туманида бир неча йиллар аввал газ бор эди. Аммо ҳозир бизнинг маҳалла ва унинг атрофида газ йўқ. Уйда камзул кийиб юбрибмиз, ўғлим ҳам иссиқ кийимда. Мендан юқори қаватда бир ногирон яшайди, учта боласи бор яна бирининг. Бир қўшнимизнинг янги туғилган, ҳали чилласи чиқмаган эгизак чақалоғи бор. Жуда қийналиб кетдик, ҳеч бўлмаганда электр билан узлуксиз таъминлашса бўлмайдими?” дейди Наргиза Бозорова.

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG