Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:41

Аҳмадбойнинг жияни прокурорлар 100 миллиард сўмни ўғирлаганини иддао қилди


“Аҳмадбой иши” бўйича жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида ўтган тўртинчи очиқ суд мажлисида шов-шувли баёнот берилди (www.sof.uz, 13 февраль) Судланувчилардан бири, Аҳмадбойнинг жияни Муроджон Турсунбоев ўз чиқишида прокуратура ходимларини катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айблаган.

“Ҳурматли прокурор, камида 100 миллиард сўм пулни ҳамкасбларингиз йўқ қилиб юборган. Буни халққа ким тўлайди? Яна бу амаким (Аҳмадбой Турсунбоев назарда тутилмоқда – таҳр.) бўйнига илиниб кетяпти. ...ўша пулларни ўғирлаганлар ҳам тўлаб юборсин”, деган Муроджон Турсунбоев музокара сўзида.

Қайд этилишича, Муроджон сўз бошлаганда суд қамоғида бўлган Аҳмадбой ва бошқалар уни имо-ишоралар билан тўхтатишга ҳаракат қилган. Охири Аҳмадбой суд залида ўтирганларга эшитарли қилиб, “жим” дея қатъий таъкидлаган. Шундан сўнг Муроджон сўзлашни бас қилган.

Аҳмадбой (Аҳмаджон Турсунбоев) 2016 йил июнида қўлга олинган эди. Қўлга олинган куни унинг ва яқин қариндошларининг уй-жойлари ва уларга тегишли корхоналардан 13,1 миллиард сўм ва 7,9 миллион доллар маблағ далилий ашё сифатида олингани маълум қилинган.

Фирибгарликда айбдор деб топилган А. Турсунбоев маҳкама ҳукми билан 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан ҳамда 14 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

XS
SM
MD
LG