Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:51

Россияга оид аккаунтлар коронавирус бўйича сохта ахборот тарқатишда айбланди


Ишчи COVID-19 коронавируси тарқалишига қарши кураш кампанияси доирасида Хитойнинг Нанчанг шаҳридаги темирйўл станциясини дезинфекция қилмоқда.
Ишчи COVID-19 коронавируси тарқалишига қарши кураш кампанияси доирасида Хитойнинг Нанчанг шаҳридаги темирйўл станциясини дезинфекция қилмоқда.

Қўшма Штатлар расмийлари айтишича, Россия билан боғлиқ минглаб ижтимоий тармоқ аккаунтлари COVID-19 бўҳрони ҳақида хавотир уйғотиш ва нотўғри ахборот тарқатиш мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатларни бошлаган.

22 февралда Давлат департаментининг Россия тарқатаётган сохта ахборотга қарши курашаётган ходимлари билдиришича, Twitter, Facebook ва Instagram сингари ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар орқали бир неча тилларда хабарлар тарқатилмоқда.

‒ Россиянинг мақсади махфий ва мажбурий кампаниялар ёрдамида ёвуз ниятли таъсир кўрсатиш билан АҚШ муассасалари ва иттифоқчилари ўртасига нифоқ солиш ва улар ичида фитна уюштиришдир, ‒ деди АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Филип Рикер.

Рикер қўшимча қилишича, Россия билан боғлиқ аккаунтлар “соғлиқни сақлаш соҳасидаги жавоб чораларидан чалғитиб, яна бир марта ижтимоий хавфсизликка таҳдид қилиш йўлини танламоқда”.

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова АҚШ баёнотини “атай тарқатилган сохта хабар” дея қоралади.

АҚШ расмийлари баёнотига кўра, кампания вақтида гўё COVID-19 коронавирусини келтириб чиқарувчи вирусни Марказий разведка бошқармасининг “Хитой билан иқтисодий уруш олиб бориш” ёки Ғарб мамлакатларининг “Хитойни ёмонотлиқ қилиш” учун ишлаб чиқилган биологик қуроли экани ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқатилган.

Давлат департаментининг Глобал ҳамкорлик марказида тайёрланган ҳисоботда айтилишича, бир неча минг онлайн аккаунтларга COVID-19 бўҳрони хусусида “деярли бир хил” хабарлар жойланган.

Уларнинг аксарияти орқали илгари Суриядаги уруш ёки Франциядаги “сариқ нимчалилар” деб аталувчи норозилик намойишларида Россияни ёқловчи хабарлар тарқатилган эди.

Аккаунтларда деярли бир вақтда инглиз, итальян, немис ва француз тилларида хабарлар жойлаштирилмоқда, уларни Россия прокси-серверлари орқали кузатиш мумкин, дейилади ҳисоботда.

Улар кўпинча Россиянинг RT ва “Спутник” ахборот маҳкамалари тарқатаётган хабарларга ўхшашлиги айтилаяпти.

Франс-Пресс ахборот агентлигининг исмини ошқор қилмаган Давлат департаменти ходимига иқтибосан билдиришича, Россиянинг махфий агентларига Қўшма Штатларга қарши ахборот ҳужуми уюштириш учун “карт-бланш” – ваколат берилган кўринади.

АҚШ амалдорлари нотўғри ахборот тарқатиш кампанияси мамлакатларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги бўҳронга қарши курашини мураккаблаштиришини, чунки Африка ва Осиёдаги мамлакатлар Ғарб мамлакатларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларидан қўрқиб қолганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG