Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:35

Коронавирус: Саудия "эшикларини ёпди"; Uzbekistan Airways бу мамлакатга парвозларни тўхтатди


Ўзбекистонликлар Макка шаҳрида.2020, 27 февраль
Ўзбекистонликлар Макка шаҳрида.2020, 27 февраль

Uzbekistan Airways компанияси матбуот хизматининг Озодликка 27 февралда билдиришича, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакат зиёратчилар учун ёпилиши тўғрисидаги баёноти ортидан Uzbekistan Airways Саудия Арабистонига парвозларни номаълум муддатга тўхтатди.

Бироқ Саудиядан Ўзбекистонга аввал режалаштирилган парвозлар у ердаги зиёратчиларни қайтариш учун амалга оширилаверади.

Эр-Риёд зиёратчиларнинг мамлакатга келишини тақиқлашини коронавирус тарқалиш таҳдиди билан изоҳлади.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Умра ибодатини адо этиш учун келаётган зиёратчиларнинг бу мамлакатга кириши, Макка шаҳрида Умра амалларини бажариш ва Мадина шаҳридаги масжидни зиёрат қилиши вақтинча тўхтатилгани тўғрисидаги баёноти ортидан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси ҳам ўз баёнотини эълон қилди. Баёнот Саудия ҳукуматининг қарори ҳақидаги хабардан иборат холос.

Юзага келган вазиятдан пайдо бўлган саволларга қўмитанинг Озодлик боғланган расмийси жавоб беришни истамади.

Умра сафари ҳақини тўлаб, чўнтагида самолёт чиптаси борлар энди нима қилади? Уларнинг пули қайтариладими ёки сафар бошқа муддатга режалаштириладими?

Шу ва бошқа саволларга Ўзбекистон Мусулмонлар идораси баёнотида ҳам жавоб йўқ. Идора ҳам Саудиянинг қарори тўғрисида бир энлик хабар ёзишдан нарига ўтмаган.

Макка шаҳри, 27 февраль

Озодлик мухбири шу кунда Саудия Арабистонида Умра зиёратида юрганлар билан гаплашди. Андижонлик зиёратчиларнинг айтишича, улар ўзларига нисбатан қандайдир фавқулодда чекловлар жорий этилганини сезгани йўқ.

Суҳбатдошлардан бирининг айтишича, касаллик юқтириб олишдан қўрқиб. оғиз-бурнини ниқоб билан тўсиб олганлар кўп эмас, лекин бундайлар ҳам учраб туради.

Сафаримиз муддати қисқариши тўғрисида ва умуман сиз айтаётган вирус билан боғлиқ ҳеч қандай гап бўлгани йўқ.

"Сафаримиз муддати қисқариши тўғрисида ва умуман сиз айтаётган вирус билан боғлиқ ҳеч қандай гап бўлгани йўқ, ҳар ҳолда мен эшитганим йўқ. Саудиянинг тақиқиниям сиздан эшитиб турибман" деди андижонлик зиёратчи.

Ўзбекистонликлар Умра сафарида. Макка шаҳри, 2020, 27 февраль.
Ўзбекистонликлар Умра сафарида. Макка шаҳри, 2020, 27 февраль.

Саудия Арабистони ўз ҳудудини ёпганидан бехабар Ўзбекистондаги хусусий агентликлар Умра сафарига одамларни жалб этиш билан банд.

Озодлик 27 февралда ўшандай хусусий агентликлардан бири “Historical Travel” хусусий бандлик агентлиги вакили билан гаплашди.

Агентлик вакили Саудия Арабистонининг қарори ҳақида Озодлик мухбиридан эшитди. Унгача эса, мана бу маълумотни ўртоқлашди:

“Умрага бормоқчилардан аризаларни қабул қилаяпмиз. Навбатдаги гуруҳимиз 29 февралда учади. Ўша куни 43 киши кетади. Кейингиси мартнинг ўрталарида йиғилса керак”.

“Historical Travel” ходимасининг айтишича, 10, 15. 20 кунлик Умра сафарлари мавжуд. 10 кунга борадиганлар 1800 АҚШ доллари (сафар ҳаражати) ва 405000 сўм (фирма ҳаражатлари) тўлайди. 20 кунга борадиганлар 200 доллар кўпроқ тўлайди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG