Озодлик фотосуратчиси Амос Чапл яқинда Тошкентга сафар қилиб 1973 йилда бунëд қилинган уникал қуëш энергияси тизимини бориб кўрди.
Бу тизимни ўзбек академиги Ғиëс Умаров (1921-1988) яратган эди. Тошкентдаги қурилмага тенг келадиган тизим дунëда иккита экани айтилади.
Ғиëс Умаровнинг ўғли, "Серқуëш Ўзбекистон" мухолифат коалицияси лидери, собиқ сиëсий маҳбус, шу кунда АҚШда муваффақиятли тадбиркор сифатида танилган Санжар Умаров билан гаплашдик.
Санжар Умаров Тошкентни дунëга танитган академик отаси Ўзбекистонда унутилаëтганидан таассуф билдирди.
Умаровга кўра¸ бир вақтлар илм-маърифат маркази бўлган Тошкент бугунга келиб жоҳил бошқарув боис таназзулга юз тутган.