Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Мутахассис: Рубль қулаши ўзбек муҳожири уйига юбораëтган доллар камайишига олиб келади!


Кейинги кунлар ичи рублнинг асосий валюталарга нисбатан қадри кескин тушиб бормоқда.
Кейинги кунлар ичи рублнинг асосий валюталарга нисбатан қадри кескин тушиб бормоқда.

Сешанба куни Москва биржаси ўз валюта савдосини рубль қурбининг кескин тушиши билан бошлади. Дастлабки савдода доллар 4 рублга қимматлаб¸ 72 рубл 80 копейкани ташкил этган бўлса¸ евро 82 рублга чиқди.

9 март куни Россия Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEC) билан нефть қазиб олишни камайтириш масаласида келиша олмагани ортидан биржалардаги нефть нархи ҳам пастга шўнғиди.

Мутахассислар¸ рубль қадрсизланишининг Марказий Осиё валюталарига таъсир қилмай қолмаслигидан наҳс этмоқда.

Душанба, 9 март куни Brent маркали нефть нархи 30 фоизга арзонлаб, бир баррели 31 долларга тушди.

Бундай қулаш арафасида Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEC)нинг Вена музокараларида дунë бозоридаги икки йирик экспортер - Саудия ва Россия нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисида келиша олмади.

Нефть нархи тушиши ортидан унга боғланиб қолган Россия рубли ҳам қадрсизланди ва душанба кунги савдоларда бир евро 84 рубль, АҚШ доллари эса 73 рублгача кўтарилди.

Москва биржаси индекси 8 фоизга, РТС эса – 13 фоизга қулади. Кузатувчилар нефть нархининг бу тарзда қулаши 1991 йилдан буён кузатилмаганини айтмоқда.

“Нефть нархи қайта тикланишига бир неча ой вақт керак"лигини таъкидлаган Россия Энергетика вазири Александр Новак Россия ҳукумати OPEC аъзолари билан музокараларни давом эттираётгани, тез орада муросавий келишувга эришиш эҳтимоли борлигини билдирди.

Россия вазири нефтнинг арзонлашиши “Россияда бензинга бўлган нархлар стабил сақланиши” ва инфляцияга жиддий таъсир қилмаслигига ваъда берди.

Вазирнинг бу ваъдасига қарамай, 10 март куни рублнинг қадрсизланиши давом этди ва у аксар валюталарга нисбатан 10 фоизга арзонлашди. Бу вазият 10 март куни Лондон биржасида Brent маркали нефть нархининг 36,8 долларга кўтарилиши қарамасдан сақланиб қолмоқда.

Қозоғистонда тенге ҳам қулади.

Жаҳон бўйлаб коронавирус инфекцияси ëйилиб бораëтгани ортидан¸ нефтга нисбатан талаб камайди ва нефть нархи ҳам пастлади.

Россия рублининг қулаши ортидан хом-ашё экспортига боғланиб қолган қозоқ тенгеси қиймати ҳам қадрсизланди.

9 март куни Нур-Султондаги валюта алмаштириш пунктларида 1 доллар 391-395 тенге, 10 март куни эса 397–398 тенгедан сотилмоқда. Дам олиш кунлари доллар курси 382,05 тенгени ташкил этди. Қозоғистон ҳукумати “валюта бозоридаги парокандаликнинг олдини олиш” мақсадида валюта интервенциясини амалга ошираётганини маълум қилди.

Қирғиз сўми, тожик сомониси ва ўзбек сўми қозоқ валютасига нисбатан камроқ қадрсизланди. Аммо экспертлар бу валюталар 2015 йил августдаги вазият такрорланиши ва глобал молиявий инқироз туфайли улар ҳам қулаши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

ФБК Grant Thornton компаниясининг Стратегик таҳлил институти директори Игорь Николаев Озодлик билан суҳбатда нефть-газ хом-ашёси савдосига боғланиб қолган Россия ва Қозоғистон каби иқтисодиётлардаги вазият минтақадаги бошқа мамлакатларга ҳам таъсир этмасдан қолмайди, деган фикрни билдирди:

- Марказий Осиёнинг қолган давлатлари валюталари нефтга камроқ боғланган. Бозордаги вазият шуни кўрсатмоқда. Аммо бу ҳозирги шароитда улар валюталари қадрсизланмайди¸ дегани эмас. Ҳамма нарса қулашни бошлаганидан кейин инвесторлар хавфли валюталардан активларини чиқаришга тушади. Марказий Осиё давлатлари Қозоғистон ва Россия иқтисодиётлари билан чамбарчас боғлиқ бўлгани боис уларнинг ҳам қадрсизланишини кутиш мумкин. Бу мамлакатлар орасида савдо обороти пасаяди, рублнинг тушиши эса меҳнат муҳожири рублда ишлаётган пулининг долларга кўчирган миқдорини кескин камайтириб юбориши турган гап.

Суҳбатдош олдинги иқтисодий инқирозлар даврида рублнинг қадрсизланиши барча Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон валютасига ҳам таъсир қилганини эслатди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон ҳукумати берган маълумотларга қаралса¸ ҳозирча вазият бунинг аксини кўрсатмоқда.

Хусусан¸ Ўзбекистон Марказий Банки жорий ҳафтага белгилаган курсга кўра, АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан арзонлаган.

Хусусан¸ АҚШ валютаси сўмга нисбатан 13,3 сўмга арзонлаб, 9500,54 сўмни ташкил этди. Кейинги олти ҳафта давомида Ўзбекистонда АҚШ долларининг нисбатан арзонлаши кузатилмоқда.

9 март куни Ўзбекистон ҳукумати жаҳон молия ва хом ашё бозорларидаги охирги ўзгаришларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини ўрганиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазири Жамшид Қўчқоров нефть нархининг тушиши ортидан газга бўлган талабнинг камайиши ва айрим қўшни мамлакатлар миллий валюталари девальвацияси Ўзбекистон экспорт даромадларига салбий таъсир ўтказишини таъкидлади. Вазир халқаро товар ва молия бозорларидаги вазиятнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини "нейтрал” дея баҳолади.

Ушбу йиғилишда ҳукумат юзага келган инқироз таъсирларидан сақланиш ва мамлакат макроиқтисодий барқарорлигига салбий таъсирларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG