Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:39

Коронавирус даврида истеъмол ва ипотека кредити сўраëтган россияликлар сони кескин кўпайди


Нарх-наво ва фоизлар ортиб кетиши билан боғлиқ қўрқув сабаб истеъмол ва ипотека кредитлари олиш учун мурожаат қилаëтган россияликлар сони кескин кўпайди¸ деб хабар қилди Россиянинг РБК бизнес газетаси.

Россияликлар тарихан иқтисодий беқарорлик ва миллий валюта – рубль қадрсизланаётган пайтда электроника ва автомобиллар сингари чет эл истеъмол товарларини сотиб олишга ҳаракат қилади.

Россия рублининг қадри Москва билан Саудия ўртасидаги нефть қазиб олишни камайтириш бўйича келишув барбод бўлгач, 9 мартдан бери 20 фоиз тушиб кетди. Заифлашиб қолган рубль сабаб импорт қилинаётган iPhone сингари маҳсулотлар нархи ошиб бормоқда.

Рублнинг сўнгги қадрсизланиши россияликларни “эҳтиёж бўлган товарлар харидини ортга сурмаслик” ва уларни нархлар ортишидан олдин сотиб олишга ундади, дейди Москвадаги ACRA рейтинг агентлиги директори Ирина Носова.

Россияликлар нефть нархи кескин тушиб, пул ҳам шунга яраша қадрсизланган 2014 йил охири – 2015 йил бошида уй-рўзғор буюмлари ва автомобилларни кўплаб сотиб олган эди. Носова¸ бу гал ҳам “вақтни бой бериш”дан қўрқаётган россияликларнинг банклардан истеъмол кредити олиб¸ унга қимматлашиб бораëтган импорт товарлар сотиб олишга ундаëтганини тахмин қилади.

Коронавируснинг иқтисодиёт ва таъминот занжирига таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан боғлиқ қўрқув россияликларнинг кредит олишга талаби ортишида роль ўйнади. Улар ҳам европалик ва америкаликларга ўхшаб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларни ғамлашга тушади.

“Откритие” банкининг хабар қилишича, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, ўтган ҳафтада нақд пул кредитига эҳтиёж 15 фоиз ортган. Мамлакатдаги энг йирик Сбербанк сўнгги бир ойда нақд пул олишга бўлган талаб 10 фоиз ўсганини хабар қилди.

Мамлакатнинг иккинчи йирик банки ВТБ ставкаларни 7,5 фоизга қадар камайтиргандан сўнг нақд пул билан кредит олиш учун берилган аризалар сони 1/3 қисм ортган. Банк вакилининг айтишича, ўтган ҳафтада ипотека ва автомобиллар учун кредит сўраб ёзилган аризалар сони 15 фоиз ошиб кетган.

Россияда 23 мартда яна 71 одамнинг коронавирус юқтиргани ва касалга чалинганлар жами сонининг 438 кишига етгани ҳақида хабар берилди. Коронавирус ëйилаëтгани ортидан чет мамлакатлар билан авиақатновларга киритилган чеклов кенгайтирилди.

23 мартдан бошлаб “Российские авиалинии” компанияси учоқлари фақат Нью-Йоркка парвоз қилмоқда.

Шу пайтгача коронавирус кенг тарқалган мамлакатлардан 20 мингга яқин россиялик қайтариб олиб келинди.

Дунёда нуфуси бўйича 9-ўринда турадиган Россияда COVID-19 юқтирганлар аҳоли сонига нисбатан энг паст кўрсаткичлардин биридир. Аҳолиси 8 миллиондан кўпроқ бўлган Нью-Йоркда шу пайтгача 8000 дан ошиқ COVID-19 юқтирганлик ҳолати қайд этилди.

XS
SM
MD
LG