Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:20

ТИВ ўзбек юк машиналари Туркия чегарасидан ўтишни бошлаганини билдирди (ВИДЕО)


Озодлик гаплашган ўзбекистонлик фура ҳайдовчилари Туркия томони коронавирус карантини сабаб чегарадан ўтказмаётганини айтди.
Озодлик гаплашган ўзбекистонлик фура ҳайдовчилари Туркия томони коронавирус карантини сабаб чегарадан ўтказмаётганини айтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Грузия-Туркия чегарасида тиқилиб қолган ўзбекистонлик юк ташувчиларни чегарадан ўтказиш бўйича турк божхона расмийлари билан сўзлашувлар ижобий натижа топганини билдирди.​

1 апрель куни вазирлик расмий сайтида эълон қилинган расмий баёнотда Ўзбекистоннинг элликдан зиёд машинаси Туркия чегарасини кесиб ўтгани таъкидланади.

Вазирликка кўра, қолган машиналар 14 кунлик карантиндан сўнг чегарадан ўтказилишига Анқара рози бўлган.

31 март куни Озодлик 150 дан зиёд ўзбекистонлик ҳайдовчи пахта ортилган юк машиналари билан Грузия-Туркия чегарасидаги "Сарпи" чегара масканида қолаётгани ҳақида хабар берган эди.

23 мартдан бери чегара постида тунаëтган ҳайдовчилар 30 март куни ижтимоий тармоқлар орқали кўмак сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашганди.

Озодлик гаплашган ўзбекистонлик фура ҳайдовчилари Туркия томони коронавирус карантини сабаб ўзларини чегарадан ўтказмаётганини айтди.

- Бугун 8 кун бўляпти, ҳар куни стоянкага пул тўлашимиз керак. Пулимиз ҳам тугаб бўлган. Орқага ҳам қайтолмаймиз. Давлатимизнинг бойлиги пахтани четга экспорт қиламиз¸ деб йўлга чиққанмиз, давлатимиз ёрдам берсин, - дейди ҳайдовчилардан бири 31 март куни Озодлик билан суҳбатда.

Туркия-Грузия чегарасида қолган ўзбекистонлик ҳайдовчилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:11 0:00

Суҳбатдошлар карантин асосида чегарада фақат Ўзбекистон машиналари ушлаб турилаëтганини иддао қилди:

- Россия, Грузия, Озарбайжон юк машиналарини киритяпти, Ўзбекистонникига каратин деяпти. Ахир биз Россия, Грузия орқали Туркияга киряпмиз.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озодлик хабари ортидан баёнот чиқариб, Грузияда қолаётган ўзбек ҳайдовчиларини Туркия чегарасидан ўтказиш бўйича Анқара ва Тбилиси билан музокаралар ижобий якун топганини билдирди.

"Коронавирус тарқалишини камайтириш бўйича кўрилган фавқулодда чоралар сабаб Ўзбекистон юк ташувчиларининг Туркияга кириши чекланди.Туркия ва Грузиянинг тегишли вазирликлари билан олиб борилган музокаралар натижасида масала ижобий ҳал бўлди. Туркия томони 14 кунлик карантиндан сўнг ўзбек юк ташувчиларининг чегарадан ўтиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирги кунга қадар элликдан зиёд юк машина Грузия-Туркия чегарасини кесиб ўтган , - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Дунёда коронавирус шиддат билан тарқаб бораëтгани ортидан Туркия март ойи ўрталаридан бошлаб 66 давлат фуқаросининг мамлакатга киришига вақтинчалаик тақиқ жорий қилди.

Бундан олдин Туркманистон коронавирус сабабли чегарасини ёпгани ортидан март ойи ўрталарида Эроннинг “Лутфобод” божхона постида ўзбекистонлик 11 нафар ҳайдовчи уйларига қайта олмаётгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Эронда қолган ўзбек ҳайдовчиларининг кейинги тақдири Озодликка маълум эмас.

Коронавирус пандемияси боис аксар давлатлар ўз қуруқлик ва ҳаво ҳудудлари орқали кириб-чиқишни тақиқлаб қўйди ва мутахассислар бундай тақиқларнинг яна бир неча ойга чўзилишини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG