Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:09

Собиқ қирғиз расмийси: Матраимов Озодлик журналистини тирик ёки ўлик ушлаб келишимни буюрган

Қирғизистон Давлат божхона хизматининг собиқ ходими Эмилбек Кимсанов собиқ раҳбари Райимбек Матраимов унга «Азаттиқ» — Озодлик радиоси қирғиз хизмати журналистини «тирик ёки ўлик ҳолда» Қирғизистонга қайтаришни буюрганини иддао қилди.

Кимсановнинг бу иддаоси қайд этилган видеони 10 апрель куни рафиқаси Мария Заворотняя Facebookда эълон қилди.

Видеода Кимсанов Давлат божхона хизмати раиси собиқ ўринбосари Матраимов унга Прагада ишлаётган журналист Али Тоқтақунов ҳақида маълумот бериб, уни Қирғизистонга «тирик ёки ўлик ҳолда» олиб келишни буюрганини таъкидлаб, Тоқтақунов ҳақида унга юборилган маълумотлар скриншотларини кўрсатди.

Матраимовнинг акаси, Қирғизистон парламенти депутати Искандар Матраимов Кимсанов иддаоларини рад этди.

Тоқтақунов «Азаттиқ» радиоси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш Маркази (OCCRP) ҳамда Kloop.kg сайти билан ўтказилган шов-шувли суриштирувда фаол қатнашган.

Суриштирувда йиллар мобайнида Қирғизистондан ноқонуний равишда миллионлаб долларлар олиб чиқилгани, яширин пуллар коррупциянинг ривожланишига сабаб бўлгани, давлат хазинасига зарар етказгани ва ҳатто одамларнинг ўлдирилишга сабаб бўлгани таъкидланди. Суриштирув материалларида бу ҳолатларга Матраимовнинг алоқаси борлиги аниқлангани таъкидланди.

Тергов ортидан Тоқтақуновга ўлим таҳдидлари келиб тушди. Матраимов ва унинг оиласига журналист устидан судга шикоят қилган. OCCRP маълумотларига кўра, кейинги 10 ой ичида Матраимовлар оиласини танқид қилган камида 12 нафар шахс таҳдид ва ҳақоратларга дучор бўлди.

XS
SM
MD
LG