Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:39

Нефть нархлари тушиб кетиши Қозоғистон ва Туркманистонга яна бир зарба бўлди


ОПЕК+ нинг ҳал қилувчи учрашуви 8 мартда Саудия Арабистони билан Россия ўртасида жиддий келишмовчиликлар сабаб тўхтатилгач, нефть нархи кескин тушиб кетди.
ОПЕК+ нинг ҳал қилувчи учрашуви 8 мартда Саудия Арабистони билан Россия ўртасида жиддий келишмовчиликлар сабаб тўхтатилгач, нефть нархи кескин тушиб кетди.

ОПЕК+ нинг ҳал қилувчи учрашуви 8 мартда Саудия Арабистони билан Россия ўртасида жиддий келишмовчиликлар сабаб тўхтатилгач, нефть нархи кескин тушиб кетди.

Даромади нефть экспортига қараб қолган бошқа мамлакатларнинг шундан кейинги кунларда нефть нархи пасайиб бораётганини кузатиб туришдан бошқа чораси йўқ эди.

Ниҳоят, март ойи охирида нархлар барқарорлашди, бироқ улар бир неча ҳафта олдингиларидан анча паст эди.

Бутун дунёдаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ изоляция ва иқтисодий фаолиятнинг қисқариши нефтга талабни кескин пасайтириб юборди ҳамда унинг захиралари ортиб кетишига олиб келди.

Нефть таклифининг кўплиги баробарида мижозларнинг камайиб кетиши, уни сақлаш омборлари тўлиб-тошиб кетгани 20 апрелда нархлар яна пасайишига сабаб бўлди.

Ўша куни Ғарбий Техас ўрта нефти (West Texas Intermediary –
WTI) баҳоси 0 доллардан ҳам пастга қулади ва ортидан Brent Crude ва Urals нефть навлари нархларини ҳам ортидан тортиб кетди. Экспертлар нефть баҳоси бир неча ой давомида паст бўлиб қолишини башорат қилмоқда.

Каспий денгизининг шарқ тарафидаги Қозоғистон ва Туркманистон
ҳукуматлари – айниқса, Ашхобод – нима қиларини билмай қолди.
Вазият 1998 йилгиси билан солиштирилмоқда, бироқ ўша пайт бир баррел нефть нархи 20 долларгача тушган эди.

Аслида ҳозирги вазият Туркманистон учун сўнгги 5 йилдаги фалокатларнинг сўнггиси, холос.

Ҳукумат иқтисодий кўрсаткичларини ошкор қилишни истамаса
ҳам, табиий газ унинг асосий экспорт товари ва жами даромадининг 70 – 80 фоизини ташкил қилишини бемалол айтиш мумкин. Шуниси ҳам борки, табиий газ нархи нефть баҳосига боғланиб қолган.

1998 йили Россия билан табиий газ экспорти баҳолари юзасидан музокараларда Туркманистон ҳукумати қийин аҳволга тушиб қолган эди.

Ўша вақтдаги президент Сапармурод Ниёзов 1000 кубометр газга 40 доллар сўраган бўлса, Россия томони 32 долларлик баҳода қатъий туриб олди.

Оқибатда 20 йил мобайнида Россия Туркманистондан газ сотиб олмай қўйди.

Ниҳоят, 2019 йилда “Газпром” Ашхободдан бир 1000 кубометр учун 110
доллардан тўлаб, 5,5 миллиард кубометр газ сотиб олиш бўйча битим имзолади.

Хитой Туркманистондан йилига 35 миллиард кубометр газ сотиб олмоқда.

Хабар қилинишича, 2016 йилда Хитой Туркманистонда ҳар 1000 кубометр табиий газни 189 доллардан сотиб олган. Аммо 2017 йилдан бошлаб бу нарх пасайтирилгани ҳақида тахминлар бор.

Туркманистон газининг 2 та истеъмолчиси – Россия билан Хитой яқин кунларда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, унинг нархини янада пасайтиришни талаб қилиши тайин.

Бир пайтлар 1000 кубометр учун 110 доллар “жуда паст нарх” ҳисобланган бўлса, бугун 30-40 доллар ҳам бинойи бўлиб қолмоқда.
Масаланинг яна бир жиҳати бор.

Хитойга сотилаётган туркман гази нархининг асосий қисми газ қувури қурилиши ва газ конларини очиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплашга сарфланмоқда. Энди олинган қарзларни ёпиш учун 4 баробар кўп вақт керак бўлади.

Eurasianet нашри ҳисоботида айтилишича, Россия ва Қозоғистон нефть ишлаб чиқарувчи компаниялар харажатларини камайтириш йўлидан бормоқда.

Озарбайжон эса миллий валютаси ҳимоя қилиш учун миллиардлаб доллар маблағ сарфламоқда.

Ашхобод 2015 йилдан бери миллий валюта – манатнинг АҚШ долларига
нисбатан расмий алмашув курсини пасайтиргани йўқ.

Туркманистоннинг манатни ҳимоя қилиш учун миллардлаб пули йўқ, бироқ ҳукумат неча йиллардан бери унинг қадрини пасайтиришга оид таклифларни рад этиб келмоқда.

Қозоғистонда эса март бошларида нефть нархлари тушиб кетишига мутаносиб равишда тенгенинг қиймати 15 фоиз пасайди.

Айни чоқда Туркманистон мамлакатда коронавирус юқтирганлар йўқ деб иддао қилмоқда. Бир вилоятдан иккинчисига бориш учун чекловлар мавжуд бўлса-да, аҳоли шаҳарлар ичида бемалол юриши мумкин.

Қозоғистонда 23 апрель ҳолатига кўра, 2250 та COVID-19 юқтирганлик ва 20 та ўлим ҳолати қайд этилди. Йирик шаҳарларда карантин жорий қилинган ва у ерларда аҳоли изоляцияда ўтирибди.

Бундай тадбирлар Қозоғистон иқтисодиётига катта зиён келтирмоқда.
Ҳукумат ку кунларда оғир иқтисодий шароитда қийналиб қолган эҳтиёжманд кишиларга 42 500 тенгедан (95 долларча) пул берди.

Қозоғистон Миллий банки раиси Алия Мўлдабекова 8 апрелда Миллий фондда 57,5 миллиард доллар пул борлигини, бу қозоғистонликларга маълум муддат кифоя қилиши, аммо тенгенинг нархи яна тушиб кетаверадиган бўлса, ижтимоий тангликни келтириб чиқариши мумкинлигини айтган эди.

Агар жорий йилда нефть нархи 20-30 доллар бўлиб қолса, изоляция бекор бўлиб, йирик саноат корхоналари ишга тушиб кетган тақдирда ҳам жиддий иқтисодий муаммолар сақланиб қолаверади.

Қозоғистоннинг яна ғалла экспорт қилиш имконияти бор. Лекин шунга қарамай, 2020 йилнинг қолган ойлари Қозоғистон учун ҳам, Туркманистон учун ҳам оғир бўлиши шубҳасиз.

XS
SM
MD
LG