Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:49

Ўзбекистондаги барча касалхоналарда табибларнинг ишлашига рухсат берилди. 1 майдан яна нималар ўзгаради?


Чеченистонда Ислом тиббиёт марказлари ташкил қилинган эди.
Чеченистонда Ислом тиббиёт марказлари ташкил қилинган эди.

Адлия вазирлиги 2020 йил 1 майдан бошлаб қонунчиликда амалга кирадиган ўзгаришлар ҳақида хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, қонун меъёрларида 9та ўзгариш бўлади. Улар орасида АИ-80 бензини нархини давлат томонидан бекор қилиниши, табибларга тиббиёт ташкилотларида ишлашга рухсат берилиши ва прокурорлар ваколатининг қисқартирилиши каби ўзгаришлар бор.

Қуйида вазирлик томонидан эълон қилинган маълумот билан тўлиқ таниша оласиз.

1. Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади

Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

2. Тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга Республика халқ табобати илмий-амалий маркази ташкил этилади.

Шунингдек, тиббиёт ОТМларида ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ табобатини ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги давлат кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади.

3. Ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади

Доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, шунингдек, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.

4. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

5. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақат қуйидаги ноёб идентификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

жисмоний шахслар — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

юридик шахслар — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

кўчмас мулк — кадастр рақами;

манзиллар — географик код;

транспорт воситалари — транспорт воситасининг идентификация рақами.

6. Боғча пули миқдорлари ўзгаради

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ўзгаради.

7. Бўстонлиқда турар жойни ижарага берганлик учун алоҳида солиқ тартиби жорий этилади

2020 йил 1 майдан бошлаб, 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилади.

Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибдаги уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар, шунингдек, айрим мол-мулк турлари солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги бепул бериладиган гувоҳнома асосида ижарага берилади.

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича ОТМ ректорига, директор маслаҳатчиси ва директор ўринбосарлари — ОТМ проректорига, бошқарма ва бўлим бошлиқлари — факультет деканига, бош мутахассис — катта ўқитувчига, етакчи мутахассис — ўқитувчига тенглаштирилади.

9. Давлат қурилиш назоратининг янги тартиби жорий этилади

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифаси паст объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар бекор қилинади.

XS
SM
MD
LG