Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:22

Россия АҚШ қарши бўлган газ лойиҳасини йўлга қўйиш ҳаракатида


Сув остида қувур ётқизишга қодир Россия кемаси Дания ҳудудий сувларига яқинлашди. Бу эса Россия 11 миллиард доллар қийматга эга Nord Stream 2 табиий газ қувури лойиҳасини ўз якунига етказишга уринаётгани ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди.

Nord Stream 2 лойиҳаси ўтган йилда АҚШ санкциялари туфайли тўхтаб қолган эди. Бунга санкциялар туфайли ғарб давлатларига тегишли кемалар ўз фаолиятини тўхтатгани сабаб бўлди.

Россия матбуоти хабарларига кўра, «Адмирал Черский» кемаси Англия каналидан ўтиб, Дания ҳудудий сувларига яқинлаб қолган.

Nord Stream 2 ҳар бири Болтиқ денгизи бўйлаб 1230 кмга чўзилувчи икки параллель линиядан иборат бўлиб, Россиядан Германияга газ элтиб беришни кўзлайди.

Линия Европага йилига 55 миллиард куб газ элтиб беришга қодир.

Лойиҳа 90 фоизга тамомланган бўлиб, Дания яқинидаги тақрибан 160 кмга чўзилувчи бўлаги битмай қолган.

Йил бошида Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель билан ўтказган учрашуви давомида Nord Stream 2 кечи билан 2021 йил бошида тамомланишини айтган эди.

АҚШ Nord Stream 2 лойиҳасига қарши, чунки Вашингтон линия Россиянинг Ғарбий Европа энергия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаб, Украинани транзит даромадидан айиришидан хавотирда.

Россия эса, ўз навбатида, АҚШни Европага Америка газини кўпроқ экспорт қилиш имконига эга бўлиш мақсадида лойиҳага тўсқинлик қилаётганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG