Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:54

Россияда олти кун кетма-кет 10 мингдан ошиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди


Россияда олти кун кетма-кет 10 мингдан ошиқ янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу эса мамлакатда жорий қилинган чекловларга қарамасдан, вирус тез суратда тарқалаётганидан дарак беради.

Бугунга қадар Россия бўйлаб 187 859 дан ошиқ одам коронавирусни юқтирди. Шу тариқа Россия хасталикка чалинганлар сони бўйича Франция ва Германияни ортда қолдириб, дунё бўйича 5-ўринга чиқиб олди.

Эпидемия ўчоғига айланган пойтахт Москвада коронавирус ёйилиши туфайли киритилган чекловлар муддати 31 майгача узайтирилди. Шаҳар турғунлари 12 майдан бошлаб жамоат жойларида ниқоб тақиши шарт бўлади.

Бу орада Россия коммунистик партияси раиси Геннадий Зюганов президент Владимир Путинга кичик жиноятлар учун қамалган шахсларни афв этишни сўраб мактуб юборгани хабар қилинди.

Россиялик фаоллар мамлакат қамоқхоналаридаги 875 мингга яқин маҳбус ва уларни назорат қилиб турувчилар вирусни юқтириш хавфи остида яшаётганини айтмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бугунга қадар Россия бўйлаб 1723 нафар одам вирус келтириб чиқарадиган COVID-19 инфекцияси туфайли нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG