Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:01

Халилзод: Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги музокаралар санаси белгиланиши кутилмоқда


АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзод.
АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзод.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида музокара ўтказиш режасидан воз кечилмаганини, музокаралар мамлакатдан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишидан олдин ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

15 май куни мухбирлар олдида сўзлаган Халилзод яқин кунларда Афғонистонга сафар қилишини, сафари давомида тарафларни авж олаётган зўравонликларни тўхтатишга чорлашини таъкидлади.

Ҳукумат таркиби ҳамда маҳбусларни алмашиш сурати бўйича келишмовчиликлар Толибон жангари гуруҳи ҳамда Қобулдаги ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокараларини кечиктирмоқда. АҚШ ва Толибон ўртасида февраль ойида эришилган тинчлик келишувига биноан жангарилар ва ҳукумат ўртасидаги музокаралар 10 мартда бошланиши керак эди.

Кейинги ҳафталарда Толибон жангарилари зўравонликни озайтиришга ваъда берган бўлишига қарамасдан, Афғонистон бўйлаб қатор ҳужум амалга оширилди.

Бу орада «Исломий давлат» жангарилар ҳам Афғонистон ҳукумати расмийлари ҳамда оддий фуқароларга ҳужумларни давом эттирмоқда.

Халилзод АҚШ ва Толибон ўртасидаги келишув жангариларга Афғонистон ҳукумати қўшинларига ҳужум қилишни ман этмаслигини тан олди. Ғарб давлатлари дастаклаб келаётган Қобулдаги ҳукумат АҚШ-Толибон музокараларида қатнашмади.

XS
SM
MD
LG