Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:24

Сардоба фалокатига кўрсичқон ва тулки таъсири ўрганилди, бу ҳақдаги расмий хабар эса кўринмай қолди


Сардоба сув омборида тузатиш-тиклаш ишлари бормоқда, 2 май, 2020
Сардоба сув омборида тузатиш-тиклаш ишлари бормоқда, 2 май, 2020

Ўзбекистон Фанлар Академияси Зоология институтининг зоолог мутахассислари Сардоба сув омбори ўпирилишига кўрсичқон ва тулкиларнинг таъсири ўрганди.

Фанлар Академияси матбуот хизматига таяниб, қатор маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, зоологлар ёввойи кемирувчилар ва бошқа "ҳайвонлар фаолиятини" Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш учун атайин сув омбори ҳудудида тадқиқот ўтказган.

"Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Қаюмов иштирокида ўтказилди", дея хабар қилди sof.uz нашри.

Хабарда айтилишича, тўғон атрофида оддий кўрсичқон, Тамариск қумсичқонининг инлари, тулки ини топилган.

Аммо, олинган маълумотлар асосида, бу жониворлар "тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди", деган қарорга келинган.

Аммо, қатор маҳаллий нашрларга кўчиб улгурган хабар, 7 июнь Тошкент вақти билан тушдан кейин - соат 15- 16 лар орасида сайтда кўринмайди қолди​:

Ўзбекистон Фанлар академияси расмий сайти, 7 июнь Тошкент вақти билан соат 15-16 оралиғидаги ҳолат, 2020
Ўзбекистон Фанлар академияси расмий сайти, 7 июнь Тошкент вақти билан соат 15-16 оралиғидаги ҳолат, 2020

Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида 1 май куни техноген фалокат содир бўлганди. Унда 6 киши ўлган, 1 киши бедарак йўқолган.

Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та аҳоли пунктидан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинди.​

"Сардоба иши" бўйича тергов лойиҳадаги хатоликлар¸ қурилиш меъёрларининг бузилиши¸ эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат каби тўртта версия кўриб чиқилаётгани билдирилган. Бош прокуратурага кўра, бу иш доирасида 170 шахс сўроқ қилинган, улардан икки нафари қамоққа олинган.

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.

XS
SM
MD
LG