Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:46

Туркманистонда ошаётган нархлар ва тақчиллик фонида муҳим маҳсулотларни тақсимлаш кучайтирилди


Туркманистонда асосий молларни тақсимлаш янада кучайтирилди, давлат дўконларида харидларни ёзиб бориш учун махсус қайд дафтарлари жорий қилинди.

Озодликнинг мамлакатдаги мухбирининг хабар қилишича, ҳар бир оилага маҳалла қўмитаси тасдиқлаган, оила аъзолари сони ва адреси кўрсатилган дафтар берилади. Давлат дўконларида қилинган харидлар ўша дафтарга ёзиб борилади.

Дафтари бўлмаган шахслар ҳукумат субсидия ажратган айрим маҳсулотларни, жумладан, ун, гуруч, мой, шакар ва картошка харид қила олмайди.

Кейинги йилларда Туркманистонда озиқ-овқат нархи ошиб, муҳим маҳсулотлар тақчиллиги кузатиб келинади.

Бозорларда ва айрим хусусий дўконларда маҳсулотлар ҳануз сотилмоқда, аммо уларнинг нархи оддий туркманистонликлар учун ўта қимматдир.

Шу сабабдан кўпчилик асосий маҳсулотларни ҳукумат томонидан субсидия ажратиладиган дўконларда харид қилади. Аммо давлат дўконларида кўп ҳолатларда аксар маҳсулотлар ёки умуман йўқ, ёки етишмайди.

Мамлакатнинг авторитар ҳукумати эса мавжуд муаммолар ҳақида лом-мим демай келади.

XS
SM
MD
LG