Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:38

Асакада 9 яшар қизни пичоқлаб ўлдирганликда гумонланиб 23 яшар аëл қамоққа олинди


Асакалик уч ойлик чақалоқнинг онаси бўлган 23 яшар гумонланувчининг Андижон тергив изоляторида сақланаëтгани айтилди.
Асакалик уч ойлик чақалоқнинг онаси бўлган 23 яшар гумонланувчининг Андижон тергив изоляторида сақланаëтгани айтилди.

1 июль куни 23 яшар асакалик аëл Андижон вилоят, Асака туман Кужган МФЙ Мўдай маҳалласида содир бўлган қотилликда гумонланиб¸ қамоққа олинди.

21 июнь куни 9 яшар қиз жасади ўз уйида қонга беланган ҳолда топилган ва Бош прокуратура у пичоқ билан урилган 16 та зарбадан ўлдирилганини хабар қилган эди.

Қотилликда айбланаëтган 23 яшар аëлнинг қамалгани ҳақида Озодликка хабар берган маҳаллий ҳуқуқ тизими мулозимига кўра¸ ўлдирилган қиз билан айни маҳаллада яшаган ëш аëл 29 июнь куни Андижонга сўроққа олиб кетилган. 30 июнь куни¸ гўë ëш аëл ўз айбига иқрор бўлгани ортидан¸ 1 июль куни суд ҳукми билан унга қамоққа олиш эҳтиëт чораси қўлланилган.

Озодлик билан суҳбатда гумонланувчининг яқинлари¸ 3 ойлик чақалоқнинг онаси бўлган ëш аëл¸ қаттиқ босим ва қўрқитиш орқали “иқрор” ҳақидаги хатга қўл қўйиб бергани ва қотилликни ëш она содир қилганига ишонмаслигини билдирди.

Маҳаллий ҳуқуқ тизимлари билан бу воқеа хусусида бевосита суҳбатлашган асакалик блогер Отабек Нуриддиновнинг Озодликка айтишича¸ терговчилар “ëш аëлнинг қотиллик қилгани исботини топгани”нини иддао қилган¸ айни пайтда тафсилотларни очиқламаган.

Асака туман ИИБ ва прокуратураси мулозимлари Озодлик саволларига “тергов сири” деган асосда жавоб беришни истамади.

Гумонланувчи қўшни аëл бўлиб чиқди

21 июнь куни Асака туманидаги Мўдай маҳалласида шафқатсизларча чавақлаб ўлдирилган 9 яшар қизнинг қотили эканликда гумонланиб қамоққа олинган 23 яшар аëл¸ марҳуманинг маҳалладошидир.

(Озодликка ўлдирилган ва гумонланаëтганлар шахси¸ аниқ манзили маълум¸ аммо шахсий маълумот ва айбсизлик презумпцияси боис уларни очиқламаëтир - таҳр.)

Бу ҳақда Озодликка маҳаллий ҳуқуқ тизими мулозими хабар берди.

Вилоятдан келган терговчилар¸ криминалистлар Кужгандаги 1000 дан ошиқ одамни сўроқ қилди¸ ҳар-хил анализлар олди. Қотилликдан уч кун ўтиб¸ қўшни эркаклардан бири олиб кетилган. У билан сўроқ-саволдан кейин¸ хотинини олиб кетишган. Андижон СИЗОсида икки кун тергов қилинганидан кейин¸ аëл қотилликни бўйнига олди деб¸ кеча қамаб қўйишди. Кеча уни воқеа жойига олиб келишди. Ҳаммасини айтиб берипти. Пичоқни ҳам топишибди”¸ деди тергов тафсилотларидан билвосита хабардор маҳаллий мулозим.

Асакалик блогер Отабек Нуриддинов¸ кўпчиликни ларзага солган бу қотилликда гумонланаëтган ëш аëлнинг 1 июль куни қамоққа олингани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар топганини айтди.

Озодлик билан суҳбатда ҳам марҳума¸ ҳам гумонланаëтган аëл яқинлари билан гаплашганини айтган маҳаллий блогер¸ ўзи ўрганган воқеа тафсилотларини шундай ҳикоя қилди.

Жабрланувчи тараф суҳбатда, қотиллик содир бўлган куни қотилликда айбланаётган аёл, қўшниси - 9 ёшли қиз онасини, чақалоғига қараб туришини сўраб уйидан чақириб чиққан. Кейин қўнғироқ қилиш учун телефонини сўраган. Қўшниси телефони уйда қолганини айтган. Қотилликда айбланаётган аёл чақалоғига қараб туришини сўраб, ўзи қўшнисиникига телефонга кирган ва гўë қотилликни содир этган. Марҳуманинг қариндоши бир йилча олдин бу уйдан 4000$ пул йўқолгани ва ўшанда олинган бармоқ излари қотилликда айбланаётган аёл бармоқ изларига тўғри келгани, 9 ёшлик қиз қаршилик кўрсатганида тирноқ ораларидан юмдаланган тери парчалари топилгани, қотиллик қуроли пичоқ топилиб, айби исботлангани хақида гапириб берди”.

Отабек Нуритдинов бу хабар ортидан Андижон вилоят ИИБ билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритмоқчи бўлгани¸ терговчилар ўзига “айбланувчи аёлнинг айби исботлангани ва Бош прокуратура бу ҳақда расмий баёнот беришини билдирганини” айтди.

Гумонланувчи аëл яқинлари “айбига иқрор бўлгани”га шубҳа қилмоқда

Озодлик 2 июль куни 9 яшар қўшни қизни камида 16 марта пичоқлаб ўлдирганликда гумонланиб қамоққа олинган 23 яшар аëл яқинлари билан гаплашди.

Оила аъзолари¸ уч ойлик чақалоғидан ажратилиб¸ икки кун СИЗОда адвокатсиз сўроқ қилинган ëш онанинг босим ва қўрқув остида жиноятга иқрор бўлганини иддао қилди.

Биз умуман ишонмаймиз бу ишни қилганига. Боламни кўришга рухсат берсин¸ деб нима деса шунга қўл қўйиб берган у. Қўшни билан бир яхши муносабатда эди¸ ўлган қизчанинг онаси бунинг чақалоғига қараб турганда¸ чиқиб шундай ваҳшийлик билан ўлдириб¸ гўë ҳаммомга кириб ювиниб¸ пичоқниям ўша жойга бекитиб келганмиш. Кейин яна ҳеч нарса кўрмагандек¸ ўтирганмиш. Шу ақлга тўғри келадими? Унга дори беришган¸ қўрқитишган¸ балки уриб¸ қийнашгандир. Тошкентдан группа келиб¸ 10 кун ичида топсанг ҳам топасан¸топмасанг ҳам топасан¸ деганига¸ бу шўрликни ушлаб¸ айбдор қилишди”.

Гумонланувчи яқинларига кўра¸ Андижон тергов изоляторидаги сўроққа адвокат қўйилмаган¸ 1 июль куни ҳам 7 соат учрашувни кутган адвокатга мижози билан кўришишга рухсат берилмаган.

"Кеча Асака прокуратурасига олиб келишди. Аяси машинадан туширишганда узоқдан отини айтиб¸ роса бақирди. Умуман реакция қилмади¸ унга дори беришганга ўхшаяпти"¸ деди гумонланувчи яқинларидан бири.

Гумонланувчи яқинлари¸ қотилликни ëш аëл содир қилмаганининг асосий тасдиғи сифатида марҳуманинг зўрланганини келтирмоқда.

Судмедэкспертиза қизчанинг ўлдирилишдан олдин зўрланганини тасдиқлаган. Буни терговчиларнинг ўзи айтиб¸ ëн-атрофдаги эркаклардан ДНК анализи учун сперма ҳам олишган. Қандай қилиб ëш аëл қизни зўрлаб¸ унда сперма қолдиради¸ десак¸ қизча ўлимидан бир кун олдин зўрланган¸ дейишяпти. Бир кун олдин 9 яшар қиз зўрланса¸ бундан уйидагилар хабар топмаслиги мумкинми? Қиз қўрқиб айтмаган тақдирдаям¸ унинг юриши-туришидан онаси билмаслиги мумкинми? Унда қизни ким¸ нимага зўрлаган¸ қани у одам? Биз порталга чиқамиз¸ Бош прокуратурага борамиз¸ қабрни очиб¸ бошқатдан экспертиза қилишсин".

Озодлик Асакадаги қотиллик бўйича бораëтган тергов¸ хусусан¸ қотилликда гумонланиб 23 яшар ëш онанинг қамоққа олингани ҳақидаги тафсилотларни ўрганиш учун Асака ИИБ ва прокуратурасига боғланди.

Телефон қўнғироғига жавоб берган мулозимлар¸ “тергов сири” боис маълумот берилмаслиги¸ бу ҳақдаги тафсилотларни Бош прокуратура жамоатчиликка маълум қилишини билдирди.

Ҳозирча Бош прокуратура бу қотиллик юзасидан бораëтган тергов жараëни ҳақида янги маълумотни очиқламади.

XS
SM
MD
LG