Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:11

“Карманагаз” ходими: яқинлари коронавирусга чалинганлар билан ишлаяпмиз, тест топшириш учун сўровимизни қабул қилишмаяпти


“Карманагаз” ходими 40 яшар Тўхтагул Турдиева
“Карманагаз” ходими 40 яшар Тўхтагул Турдиева

Навоий вилоятидаги “Карманагаз” ходими, абонентлар билан ишлайдиган мутахассис, 40 яшар Тўхтагул Турдиева ўзи ва ҳамкасблари аҳоли орасида коронавирус тарқалиб бораётган бир пайтда ҳимоясиз ва ўта оғир шароитда ишлаётганини айтди.

Аёлнинг OzodMikrofon рукнига айтишича, шахсан у ҳимоя костюми ва қўлқопсиз, 1 та ниқоб билан кунига 10 дан зиёд мижозни қабул қилмоқда, улар билан суҳбатлашиб, ҳужжатлар билан ишламоқда.

Турдиеванинг иддао қилишича, ҳамкасбларининг яқинлари орасида COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар чиққани раҳбарият томонидан маълум қилинган. Аммо, шундан сўнг ҳам у ишлаб турган ташкилот биноси дезинфекция қилинмаган, бемор билан мулоқотда бўлганлар эса карантинга олинмаган:

- Биз уйимизга вирусни олиб боришдан қўрқиб қолдик. Беморлар билан мулоқотда бўлганлар билан ишладик, аҳоли билан кунига мулоқотда бўляпмиз. Ташкилот биносини дезинфекция қилиб беринглар, бизни тест қилинглар, деб нечта жойга мурожаат қилдик. Ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Қаерга кетяпти, ковидга қарши кураш учун, деб ажратилган пуллар, билмаймиз. Навоийда аҳвол жуда ёмон, раҳбарлар жуда бепарво, - деб шикоят қилди Турдиева.

Қуйида бу аёл билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

“Карманагаз” ходими: ҳимоя костюми ва қўлқопсиз, бир кунда 1 та ниқоб билан аҳолини қабул қилаяпмиз, бизни ким ҳимоя қилади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:22 0:00
Бевосита линк

Озодлик Турдиева ишлайдиган "Карманагаз" идораси маъмуриятидан бу шикоятга ҳозирча изоҳ ололмади.

Аммо, Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар сони ортиб бораётгани, айрим ҳолларда беморлар сони яширилаётгани ҳақида таҳририятга ҳужжатлар келиб тушган ва Озодлик бу борада таҳлилий мақолалар эълон қилган.

Бундан ташқари, Инқирозга қарши кураш республика жамғармасидан ажратилган катта миқдордаги маблағ Навоий вилоятида ўзлаштириб юборилгани аниқлангани ҳақида Бош прокуратура ҳам маълумот тарқатган.

------------------------------------------------------------

Эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG