Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:42

"Ўртасарой" зонасида қарийб бир ойдан бери карантинда ушлаб турилганлар тўполон кўтарди (ВИДЕО)


"Ўртасарой" карантин ҳудудининг 15-блокидаги норозилик¸ бевосита воқеа жойидан Озодликка юборилган сурат ва видеолардан кўрилишича¸ 9 июль куни ҳам давом этган.
"Ўртасарой" карантин ҳудудининг 15-блокидаги норозилик¸ бевосита воқеа жойидан Озодликка юборилган сурат ва видеолардан кўрилишича¸ 9 июль куни ҳам давом этган.

Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ туманида жойлашган "Ўртасарой" карантин зонасида 8-9 июль кунлари тўполон юзага чиқди.

Озодликка келган видеолардан бирида¸ 8 июль куни карантинга олинганларнинг темир дарвозани очишга уринаëтгани¸контейнерлар томига чиқиб бақираëтгани эшитилади.

9 июль кунги видеоларда эса¸ яна дарвоза олдида тўпланган ўнлаб одамнинг зона масъулларидан ўзларини чиқариб юборишни талаб қилгани кўрилади.

Озодлик билан суҳбатда карантин ҳудудида сақланаëтганлар ораларида 30 кундан бери бу ердан чиқарилмаëтганлар борлигини айтиб¸ расмийлар томонидан аниқ маълумот берилмаëтгани тўполонга сабаб бўлганини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров эса мазкур зонада коронавирусга чалинганлар аниқланиши ортидан¸ улар билан бир хонада сақланганларнинг карантин муддати узайтирилаëтгани “айрим фуқароларга ëқмаëтгани” шундай норозиликка сабаб бўлганини айтди.

8 июль кунги “аëллар қўзғолони”

Озодликка келган биринчи видеотасвир¸ уни юборганларнинг айтишича¸ 8 июль куни "Ўртасарой" карантин ҳудудида ëзиб олинган.

Видеода ўзларининг бу зонага 20 июнда олиб келинганини айтган айрим аëллар¸ сўнгги бир кунда ҳеч қандай овқат берилмагани¸ болалари билан оч ўтирганини айтади.

Дарвоза қулфлиги¸ чақиришса ҳам ҳеч ким жавоб бермаслигини айтган аëллардан яна бири “қачон чиқамиз бу ердан¸ ким аниқ айтади бизга?” деб бақиради.

"Ўртасарой" карантин мажмуасининг 15-блокида 8 июль куни чиққан тўполон.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Айни 8 июль куни Ўртасарой карантин зонасидан олинган бошқа видеода эса¸ темир контейнерлар устига чиққан ўнга яқин йигитнинг ўзларини бу ердан чиқаришни сўраëтгани акс этган.

Озодлик гаплашган Ўртасарой карантин зонасида сақланаëтганларга кўра¸ ижтимоий тармоқларда тарқаган видео 15-блокда содир бўлган.

Айтилишича¸ тўполонга одамларнинг оч ўтиргани¸ ëки овқатнинг ëмонлиги эмас¸ балки карантин муддатининг қачон тугаши мавҳум қолаëтгани сабаб бўлган.

Кеча¸ 8 июль куни карантинда 14 кундан кўпроқ сақланганларга жавоб берилиши керак эди. Кўпчилигимиз бу ерга 20 июнда келганмиз¸ 18 кун бўлди. Кетамиз деб турсак¸ яна жавоб беришмади. “Тепадан шунақа буйруқ бор” дейишди. Тушунишимизча¸ чегараларни очмаслик учун карантин зонасидагиларни узоқроқ ушлаб туриш айтилган. Карантин зонасида жой йўқ¸ деб ўзбекларни чегарадан киритишмаяпти. Аслида¸ 15-блокдаги контейнерларнинг 30-40 фоизи бўш. Одамлар бизни атайлаб ушлаб ўтирипти¸ деб тоқати-тоқ бўлди. Соғ келган одамлар бу ерда касал юқтириши мумкинда! Оч қолганимиз йўқ¸ овқатлари ҳам ëмон эмас. Лекин қачон чиқишимизни ҳеч ким аниқ айтмаяпти. Тўполон ҳозир ҳам бўлаяпти”¸ деди 9 июль куни Тошкент вақти билан кечки соат 6 лардан кейин Озодликка боғланган карантиндагилардан бири.

Тўполон бошқа блокларга ҳам ëйилди

Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ туманидаги 55 гектар ерда қурилган “Ўртасарой” карантин зонаси Ўзбекистондаги энг катта шундай зона. 24 та блокдаги 3467 та тўрт кишилик контейнердан иборат бу ҳудудда¸ расмийларга кўра¸ 20 мингдан ошиқ одамни сақлаш мумкин.

8 июль куни 15-блокда бошланган тўполон¸ гувоҳларнинг Озодликка билдиришича¸ 9 июль куни бошқа блоклар¸ хусусан¸ 23-блокка ҳам кўчган.

"Ўртасарой" карантин марказининг 23 ва 15-блокларида 9 июль куни кузатилган кескинлик.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00

Озодликка 9 июль куни "Ўртасарой" карантин зонасининг 23-блокидан юборилган янги видеоларда кириб-чиқишнинг ягона йўли бўлган катта темир дарвоза олдида яна ўнлаб одамнинг қўйиб юборилиш талаби билан тўплангани акс этади.

Кеча кўпчилик учун карантин муддати тугаб¸ уйига чиқиши керак эди. Эрталабдан бельëларни йиғиштириб олишди. Видеоларга яхшилаб қарасангиз¸ бельëларнинг тугун қилиб қўйилганини кўрасиз. Лекин чиқаришга келганда¸ фақат 270 одамга рухсат бериб¸ қолганларга нима бўлиши номаълумлигини айтишди. Бу ерда камида 1000 та одам бор ҳозир. Кеча чемодан устида¸ чойшабсиз матрас устида ухладик. Бугун эрталабдан одамлар тўпланиб медперсоналдан уйга кетишга рухсат сўрай бошлади. Лекин улар “Бизга рўйхат келиши керак¸ охирги анализлар натижаси ҳали келмаган¸ қачон келишиниям билмаймиз”¸ дейишди. Бу ерда 30¸ ҳатто 33 кундан бери сақланаëтганлар бор. Баъзилар боласи билан¸ баъзиларнинг уйида ëш боласи қолган”.

Озодлик гаплашган карантиндагиларга кўра¸ биргина 23-блокда 9 июль кунга келиб яна 35 одамда инфекция борлиги тасдиқланган ва уларнинг даволаниш учун Вирусология институтига олиб кетилиши айтилган.

Бу эса¸ яна 14 кунга қолдик¸ дегани бўлиши мумкин. Карантин зонасидаги умумий ҳаëт¸ айниқса¸ тиббий анализларни ташкиллаштириш¸ одамларнинг фуқаролик ҳақларига ҳурмат кўрсатиш¸ регламент¸ жорий этилган қоидаларга амал қилиш масъулияти йўқ ҳисоби. Олинган анализларнинг аниқ жавоби қачон¸ қаердан келишини ҳеч ким билмайди. Жавоб келиши 5-7 кунга чўзилиб кетаяпти. COVID-19 учун анализ олиш билан шуғулланаëтган ташкилот ë чиққан натижалар йўқолганини айтади¸ ëки уларни алмаштириб юборади¸ қайта-қайта текширади Кейин бошқатдан оламиз¸ бошқа жойда текширилади¸ дейди. Қисқа қилиб айтганда¸ Ўртасарой карантин зонасидаги аҳвол бориб турган хаос!” дейди ўзи 15 кундан бери ушбу ҳудудда сақланаëтганлардан бири Озодлик билан суҳбатдa.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўртасарой"даги “тўполон”га муносабат билдирди

"Ўртасарой" карантин ҳудудида юзага чиққан тўполонга муносабат билдирган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров¸тўполон сабабига шундай изоҳ берди.

Битта хонада тўрттадан одам сақланаётган бўлса, уларнинг орасидан кимдадир касаллик чиққан тақдирда у зудлик билан бошқа жойга ўтказилмоқда. Табиийки, шу хонада яшаган қолган уч кишининг карантин муддати сал чўзилади. Уларгаям касаллик юққан-юқмаганига ишонч ҳосил қилиш учун шунга мажбур бўляпмиз.

Аммо фуқароларимиз шунга чидай олмаяпти. Уларга карантин муддати чўзилаётгани ёқмаяпти. Айримлар нега бизни бошқалардан кўпроқ ушлаб турибсизлар деб тўполон қилишяпти”¸ деди 9 июль куни Кун.уз нашри гаплашган вазир ўринбосари.

"Ўртасарой" мажмуасининг “эпидемиологик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахслар сақланаётган Ўзбекистондаги энг яхши карантин ҳудудларидан бири” эканини таъкидлаган Собиров¸ маҳаллий нашр билан суҳбатда бу ердагиларга берилаётган овқатларнинг “яхши ва сифатли” экани ва ҳеч кимнинг оч қолмаëтганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG