20 июлда президент Мирзиёев ўтказган йиғилиш коронавирус инфекциясига қарши кураш масалаларига бағишланди. Давлат раҳбари эпидемияни жиловлаш учун амалга оширилаётган ишлар жойларда тизимли йўлга қўйилмаганини танқид қилди. Йиғилишда аҳволни ўнглаш учун бир қатор чора-тадбирлар белгилангани хабар қилинди.
COVID-19 эпидемияси билан боғлиқ вазият оғир эканлигини бу масала президент даражасида сўнгги беш кунда иккинчи марта президент даражасида муҳокама қилингани ҳам кўрсатиб турибди. Давлат раҳбари 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эпидемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.
20 июль кунги йиғилишда тилга олинган баъзи масалаларни шарҳлаб беришни доришунос олим, кимё фанлари доктори, профессор Рустам Нуриддиновдан илтимос қилдик.
Ҳа, айтганча, бугунги суҳбат давомида ўтган галги суҳбатда йўл қўйганимиз камчиликни бартараф қилдик.