Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:14

“Гемодиализ билан яшайдиган беморларнинг дорилари жуда қимматлаб кетди”


Тингловчи гемодиализ муолажасидан сўнг зарур бўлган дорилар тақчил ва қимматлаб кетганидан шкиоят қилмоқда
Тингловчи гемодиализ муолажасидан сўнг зарур бўлган дорилар тақчил ва қимматлаб кетганидан шкиоят қилмоқда

Тошкент вилоят, Олмалиқ шаҳридан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Дилнора Ўразбаев айни пайтда унинг бемор ўғлига керак бўлган дориларни аптекадан топиш жуда қийин, топилганда ҳам жуда қимматлашиб кетганини айтади.

“28 яшар Азизжон ўғлимнинг почкалари қуриб, ҳозир фақат гемодиализ билан яшаб турибди. Ҳар гемодиализ олганидан сўнг қонни кўтарадиган дориларига жуда қийналиб қоляпмиз. Гепарин ўзи арзимаган пул туради, аптекаларда йўқ. Қўлда 300 минг сўмгача чиқиб кетди. Эпо, Эспоген, Космофер деган дориларни ҳам топиш қийин, топсак ҳам аптекадаги нархлари жуда баланд. Битта Эспогеннинг ўзи 200 минг сўм, битта Эпонинг ўзи 100 минг сўм. Масалан, ҳар гемодиализ қуйгандан сўнг бешта Космофернинг кунора оладиган бўлсак, 400 минг сўм бўляпти. F 8 фильтрини эса бирорта аптекадан топишнинг имкони йўқ. Хайрия қилган инсонларга минг раҳмат, ўшаларнинг ёрдами билан дориларни гоҳ аптекадан, гоҳ қўлдан олиб турибмиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бу дориларни арзон қилишни, муҳтож одамлар қийналиб қолмаслигини сўраган бўлардим. Олмалиқ касалхонаси шифокорларига ҳам минг раҳмат, ҳар доим тик оёқда туриб хизмат қилишяпти”.

“Гемодиализ оладиган беморларнинг дорилари ниҳоятда қиммат бўлиб кетди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:03 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG