Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:06

“Ўзбекгидроэнерго” Пскем ГЭСи қурилишидаги ўғриликлар ҳақидаги маҳаллий аҳоли хабарини инкор қилди


Пскем ГЭСи қурилиши 2017 йили бошланган.
Пскем ГЭСи қурилиши 2017 йили бошланган.

Ўзбекистондаги барча сув-энергетика иншоотлари қурилиши учун масъул бўлган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилаëтган Пскем ГЭСидан қурилиш материалларининг муттасил ўғирланиши юзасидан Озодликка бўстонлиқликлардан келган маълумотни инкор қилди.

Озодликка келган маълумотда¸ Бўстонлиқ туманининг Испай¸ Тепар¸ Такаëнғоқ Пском¸ Полвонак Мулало¸ Майдонтол¸ ҳатто Нанай ва Бурчмулло қишлоқларида ГЭС қурилишидан ўғирланган цемент¸шағал¸қум¸ арматура¸ айниқса¸ дизель ëнилғиси савдоси авж олгани айтилган.

Бу хабарни юборган бўстонлиқлик гувоҳ¸ Сардоба техноген фалокатидан сўнг¸ аҳоли кўз ўнгида содир бўлаëтган ўғирликлар билан қурилаëтган ГЭС хавфсизлигидан кўпчилик хавотирда эканини таъкидлаган.

Озодликка келган бу хавотир мазмуни билан танишган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати раҳбари¸ қурилишда кенг кўламли ўғриликлар бўлаëтганини инкор қилди. Айни пайтда¸ бу маълумотнинг ўрганилишини қўшимча қилди.

Ўғриликлар манзараси

Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан кўп ўтмай¸ 2017 йил кузида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Курдухтар қишлоғида Пскем ГЭСи қурилиши бошланди. Қиймати 810 миллион АҚШ долларига баҳоланган бу лойиҳа муаллифи ва буюртмачиси давлатга қарашли “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти.

Кейинги икки йил давомида бу қурилиш билан боғлиқ вазиятни унга яқин қишлоқлардан биридан туриб кузатаëтганини айтган Бўстонлиқ туманида яшовчилардан бири¸ бу жараëн ўзи ва қишлоқдошларида жиддий хавотир уйғотганини билдирди.

Пскем дарёсининг юқори оқимларида Пскем ГЭСи қуриляпти. Шу кунларда иш авжида. Туннель қуриш ишлари олиб бориляпти. Сардобадаги воқеаларни кўриб ҳам қурилишда иштирок этаётганлар тўғри хулоса чиқармагани кишини ажаблантиради. ГЭС қурилиш ишлари бошланишига икки йилдан ортиқ вақт бўлди. Ўғриликлар авжига чиққан. Цементдан тортиб арматура, дизель, қум, шағал, тош, электролид¸ нимаики сотишга яроқли бўлса сотувда. Камазда ташишади, ва бошқа шахсий юк ташувчи машиналар ҳам бор ўзлари олиб бориб беришади айтилган жойга маҳсулотни (хизмат кўрсатиш аъло даражада ). Дизель ва бошқа қурилиш ашёларини шаҳарга ташувчи, қишлоқлараро сотувчи гуруҳлар¸ қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар шаклланган. Баъзилари қўлга ҳам тушиб¸ ишдан кетиб ҳам бўлди. Лекин¸ кундан кунга наҳангларнинг иштаҳалари очилиб бормоқда”.

Озодликка Пскем ГЭСи қурилишидаги ўғриликлар ҳақида Бўстонлиқдан келган хавотир мактуби.
Озодликка Пскем ГЭСи қурилишидаги ўғриликлар ҳақида Бўстонлиқдан келган хавотир мактуби.

ГЭС қурилишидаги ўғриликлар жараëнига “бевосита гувоҳ” эканини айтган бўстонлиқликлардан бири¸ Испай¸ Тепар¸ Такаëнғоқ Пском¸ Полвонак Мулало¸ Майдонтол¸ ҳатто Нанай ва Бурчмулло қишлоқларида пайдо бўлган ўртакашлар¸ қурилиш қилаëтган хонадонлар билан ГЭСдан қурилиш маҳсулотлари ўғирлаб чиқаëтганлар орасида воситачи эканини иддао қилди.

Қишлоқларда ўртакашлар бор¸ уларни ҳамма танийди. Ўшаларга бориб айтсангиз¸ айтган нарсангизни ўзлари опкелиб ташлаб кетади. Дизелни кўпроқ шаҳарга ташишяпти. ГЭС қурилиш майдонида назорат постлари ташкил қилинган¸ афсус улар ҳам бу жараëнга шерик. Кейин ўртада яна бир бошқа чиқиш-кириш йўли бор¸ асосан ўғирланган маҳсулотлар ўша ердан чиқиб кетади”.

Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСидан кейинги иккинчи энг йирик гидроиншоот бўлиши айтилаëтган Пскем ГЭСи қурилишида бўлаëтган бу ўғриликлар ҳақидаги маълумотни Озодликка юборган манба¸ бунинг сабабини шундай изоҳлади.

Яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси жудаям хавотир олишмоқда. Пскем ГЭСи стандартларга жавоб бермаган ҳолда қуриб битказилса.. Ярим маҳсулотлар ўғирланиб сотиляпти¸ балки ундан ҳам кўпроқ. Тобора ортиб бормоқда, қинғирликлар. Туннель қурилишига мисол учун 5 дона арматура қўядиган жойга 2 – 3 дона қуйиб ишлатишяпти, цементнику айтмаса ҳам бўлади. Бўлмаса шунча маҳсулотни қаердан орттириб сотишяпти?! Ўлик жонлар, кераксиз штатлар, ҳар бир бўлим бошлиқларининг шахсий шофёрлари, ўзлаштиришнинг зўр усуллари ҳаммаси шу ерда. Худо кўрсатмасин агар Пскем ГЭСининг тўғони дарз кетса¸ бир кун келиб Сардобага ўхшаб, нима бўлади? Пскем ГЭСи 2 млрд куб метрдан кўпроқ сув сиғимига эга бўлади¸ дейишяпти. Шунча сув Бўстонлиқ тумани Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига катта талафот олиб келмаслигига ким кафолат бера олади?”

“Ўзбекгидроэнерго” нима дейди?

Ўзбекистондаги каттаю кичик гидроиншоотлар қурилишидан тортиб¸ уларни бошқаришга қадар 2017 йилда ташкил этилган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ваколатига берилган.

Пскем ГЭСи қурилишининг бош буюртмачиси ҳам айнан шу жамият ҳисобланади. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати кейинги икки йил ичида Пскем ГЭСи қурилишининг жадал бораëтгани ҳақида қатор видео¸ фотомаълумотларни эълон қилиб келмоқда.

Расмий хабарга кўра¸ Пскем ГЭСнинг электр энергия имконияти 404 мвт.ни ташкил этади. Катталиги бўйича Пскем ГЭСи Чорвоқ ГЭСдан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Пскем ГЭС йилига 900 млн. кВт электр энергияси ишлаб чиқарди ва электр энергия етказиб берувчи энг керакли манба ҳисобланади. Пскем сув омбори тўла ҳажмда 520.8 млн М3 сувни ташкил қилиб, ундан олинадиган самарали сув куби эса 486.5 млн М3 ташкил қилади.

10 август куни Озодлик “Ўзбекгидроэнерго” матбуот хизмати раҳбари Равшан Байкулов билан боғланиб¸ бўстонлиқликлардан келган хабар ва хавотир мазмунини тушунтирди.

Жамият мулозими¸ ГЭС ҳудудидан қурилиш материалларининг ўғирланиб¸ ëн атрофдаги қишлоқларда очиқчасига сотилаëтгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

- Қурилиш объектларимиздан ҳеч ким цемент ўғирлай олмайди. Сабабини тушунтираман. Цемент 30¸ 45¸ 50 тонналик бетоновозда боради. Ўша жойнинг ўзида аралаштирилиб¸ ускунамизнинг ичига тўкади. Унинг ичидан одам ололмайди. Тайëр қоришмадан кимдир бир-икки челак олиши мумкиндир¸ лекин сотиш даражасидагисини олиш имкони йўқ ҳеч қанақа. Арматурани оборадиган заводимиз¸ сантиметрма сантиметр ўлчанган ҳолатда юборади. Зиëди ҳам¸ ками ҳам йўқ. Гидропроектний институт буни назорат қилади. Ҳар бир деталь проектда кўрсатилган жойга тушмагунча¸ иккинчи этапга ўтилмайди. Ўғрилик қилди дегани¸ иккинчи этапга ўтолмайди¸ дегани. Учинчи жиҳат¸ қурилиш ҳудуди аҳолидан анча узоқда жойлашган. Аҳоли у ердан кўчириб бўлинган. Энг яқини 8 км. У ерга кунда қатнаб¸ бунақа иш қилишга имкон йўқ. Кейин¸ 365 гектарлик жой ўраб олинган. Кечаю кундуз иккита охрана туради¸ бошидан камера ўрнатилган. Ўғрилик бўлмайди. Тўртинчи факт – аҳоли билан ГЭС ўртасида военний ва ички ишларнинг вакили туради. Давлатнинг пости бор. Олдин чегара бўлган. Ўша постдан ўтиб борилади. Ҳар бир одам у ерга мақсадли бориб¸ мақсадли қайтади¸ деди “Ўзбекгидроэнерго” мулозими.

Қарийб 1 миллиард долларлик лойиҳа ҳам ота-ўғил тандемига берилган

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ эълон қилган расмий хабарлардан маълум бўлишича¸ Пскем ГЭСи қурилиши 810 миллион долларлик лойиҳа.

ГЭС қурилиши буюртмачиси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ. Давлатга қарашли бу АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновдир.

Пскем ГЭСини қуриш бош пудратчиси “Ўзбекгидроэнерго” расмий хабарларига кўра¸ To’palang HPD Holding хусусий ширкати таркибига кирувчи To'palang HPD Water Construction компаниясидир.

To'palang HPD Holding таркибига кирувчи ширкатлар рўйхати.
To'palang HPD Holding таркибига кирувчи ширкатлар рўйхати.

Бу ҳолдинг бош акциядори эса¸Озодлик ихтиëридаги ҳужжатларга кўра¸ Абдуғани Сангиновнинг 25 яшар кенжа ўғли Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмоновдир.

To'palang бренди остидаги еттита алоҳида хусусий ширкатга эгалик қилувчи ҳолдинг бош акциядори Абдуғани Сангиновнинг ўғлидир.
To'palang бренди остидаги еттита алоҳида хусусий ширкатга эгалик қилувчи ҳолдинг бош акциядори Абдуғани Сангиновнинг ўғлидир.

10 август куни бундай тандемни изоҳлаган "Ўзбекгидроэнерго" АЖ мулозими¸ Ўзбекистонда гидроиншоот қуриш соҳасида Сангинов асос солган To'palang HPD Holdingидан кўра тажрибалироқ компания йўқлигини иддао қилди.

- To'palang HPD Water Construction ерларни¸ сув кириб-чиқишини шунга мослайдиган платиналарни қуради. Президент қарорида бу именной келтирилган. Ўзбекистонда бунақа бошқа компания йўқ¸ имконият доираси бўйича. Агар четдан шу ишларни бирорта компания қилса¸ 100 минглик иш 200 мингга тушади. Пскемдаги 810 миллион доллар икки баравар кўпайиб кетарди. Халқимизга зарар бўлади. Бунинг устига¸ булар ўзимизнинг халқ¸ ўзбекистонлик иғчиларни ишлатади¸ деди Пскем ГЭСи лойиҳасининг Сангинов оиласига тегишли хусусий компанияга берилганини изоҳлаган "Ўзбекгидроэнерго" мулозими.

Сардоба тўғонининг ëрилишига қурилишдаги ўғриликлар асосий сабаб сифатида кўрилмоқда

Озодликка Бўстонлиқ туманидан келган хабарда Сардоба фожиасидан кейин¸ аҳолининг бундай гидроиншоотлар хавфсизлиги жиддий ташвишга солаëтгани алоҳида таъкидланган.

Жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилди ва атрофдаги минглаб аҳоли уйлари¸ экин ерларини сув босди.

Шавкат Мирзиëев Бош вазирлигида унинг ташаббуси билан қурилиши бошланган Сардоба сув омбори¸ у президентликка келгач¸ муддатидан олдин эксплуатацияга топширилди.

Қиймати 400 миллион доллардан ошиқ бу сув омборининг уч йил йилга етмай¸ ишдан чиққани¸ аҳоли ва давлатга юзлаб миллион долларлик зиëн етказгани жамоатчиликни жунбушга солмай қўймади.

Бу техноген фалокат ортидан фожиа учун ким масъулиятни зиммасига олади¸ деган савол кун тартибига тушди.

Озодлик ўтказган журналисти суриштирув давомида аниқланган маълумотлар бу қурилиш тепасида ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” АК бошқаруви раиси ва сенатор Абдуғани Сангинов ҳам давлат буюртмачиси мақомида¸ ҳам уни қурган хусусий пудратчи сифатида қатнашганини кўрсатди.

Ўзбекистондаги миллиардлаб долларлик гидроиншоотларнинг ота-ўғил тандемига топширилгани мамлакатда давлат ва шахсий манфаатлар тўқнашувининг яна бир ëрқин мисоли эканига оид эътирозларга қарамай¸ Пскем ГЭСи қурилишига оид расмий маълумотлар бу тандемнинг ўзгаришсиз қолаëтганини кўрсатади.

Бош прокуратура матбуот хизмати ўтган ой “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилган экспертиза хулосасини эъон қилди.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига:

1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар;

2. Қурилишдаги хато ва камчиликлар;

3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар сабаб бўлган.

Бу иш доирасида ҳозиргача жами 9 шахс ҳибсга олинди. Тергов жараëнидан билвосита хабардор мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ қамалганлар орасида¸ Сангиновнинг To’palang бренди остидаги ширкатлари бошқарувида ишлаган 4 шахс ҳам бор.

Дастлабки тергов муддати июль ойида Бош прокуратура томонидан яна 5 ойга узайтирилди.

XS
SM
MD
LG