Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:52

"Карантиннинг яна узайтирилишини иқтисодиётимиз кўтара олмайди"


Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 августда ўтган видеоселектор йиғилишида кўрсатма берди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

11 августда Ўзбекистон президенти “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Бир қарашда бу икки воқеа ўртасида боғлиқлик йўқдай. Бироқ драматург Санжарали Имомовнинг фикрича, боғлиқлик бор ва у узвийдир.

“Карантиннинг яна узайтирилишини иқтисодиётимиз кўтара олмайди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:49 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG