Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:21

Минскда ҳалок бўлган намойишчининг дафн маросимида минглаб одам қатнашди


34 ёшли Александр Трайковский 10 август куни Минскнинг Пушкин майдонидаги намойиш пайти ҳалок бўлган эди.
34 ёшли Александр Трайковский 10 август куни Минскнинг Пушкин майдонидаги намойиш пайти ҳалок бўлган эди.

15 август кун Беларус пойтахти Минскда минглаб одам намойишчи ҳалок бўлган жойга гул қўйди.

34 ёшли Александр Трайковский 10 август куни Минскнинг Пушкин метроси яқинидаги майдонда норозийлик намойиши пайти хавфсизлик кучлари билан рўй берган тўқнашувда ҳалок бўлганди.

Трайковскийнинг яқинлари одамларни дафн маросими бўладиган черковда тўпланмасдан, у ҳалок бўлган Пушкин метроси яқинидаги жойга боришни тавсия қилганди.

Александр Трайковский ҳалок бўлган жойда 15 август куни минглаб одам тўпланди.
Александр Трайковский ҳалок бўлган жойда 15 август куни минглаб одам тўпланди.

Айни пайтда Беларусда намойишларнинг еттинчи куни, минглаб одам кўчага чиқди, хавфсизлик кучлари уларга қаршилик кўрсатмаяпти.

Беларус президентлик сайловида амалдаги президент Александр Лукашенконинг асосий рақиби бўлган Светлана Тихановская ўз тарафдорларини 15-16 август кунлари тинч намойишлар ўтказишга чақирганди.

У 14 август куни шаҳар мэрларига тинч намойишлар хавфсизлигини таъминлаш илтимоси билан мурожаат қилди.

Тихановская ўз видеомурожаатида Беларус ҳукуматини норозиларга қарши куч қўллашдан тийилишга чақирди. Шунингдек, у “жиноий буйруқларни” бажаришдан бош тортаётган милиция ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги икки кун ичида мамлакатдаги кўплаб завод ва корхоналар ишчилари ҳам намойишчиларга қўшилди.

Улар орасида "БелАз" ва "МАЗ" заводлари ишчилари ҳам бор.

Беларусда 1994 йилдан буён иқтидорда қолаётган Александр Лукашенко президентлик сайловида ғолиб чиққани эълон қилинганидан кейин бошланиб кетган норозилик намойишларида шу кунга қадар камида икки киши ҳалок бўлди, минглаб одам турли кўринишда жароҳат олди.

Намойишларнинг дастлабки уч кунида хавфсизлик кучлари томонидан шафқатсизлик билан куч ишлатилиши оқибатида 200дан ортиқ киши шифохонага ётқизилди.

XS
SM
MD
LG