Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:27

Путин: Россия Лукашенко илтимосига биноан "резерв қўшин" тузди (ВИДЕО)


А.Лукашенко В.Путиндан "тартибсизликларни бостиришга кўмаклашишни" сўраган.
А.Лукашенко В.Путиндан "тартибсизликларни бостиришга кўмаклашишни" сўраган.

Россия президенти Владимир Путин Александр Лукашенко илтимосига биноан Беларусга ёрдам бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан махсус заҳира бўлинмасини ташкил этганини эълон қилди.

Ҳозирча рус ҳарбий кучларидан Беларусда фойдаланишга зарурат йўқ, деди Путин.

Ижтимоий тармоқларда Россия-Беларусь чегараси томон ҳарбий техника кетаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.

“Россия” телеканалига 27 август куни берган интервьюсида Путин резерв кучлар Беларусь президенти Александр Лукашенко илтимосига биноан тузилганини маълум қилди.

У рус ҳарбийларининг Беларусга юборишга “ҳозирча зарурат йўқлиги”ни айтди.

Путин фикрича, Беларусда бошланиб кетган сиёсий инқироз давомида Россия ўзини “бошқа Европа давлатлари ва АҚШдан фарқли ўлароқ нейтрал ва вазминлик билан тутмоқда":

- Бизнинг, албатта, Беларусь олдида мажбуриятларимиз бор. Ва Лукашенко масалани худди шундай қўйди: у зарурат туғилса керакли ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилди. Мен унга Россия ўз мажбуриятларини бажаришини айтдим. Александр Григорьевич ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан иборат махсус резерв тузишни сўради ва мен буни бажардим.

Биз у вазият издан чиқмагунча ишлатилмаслигига ҳам келишдик. Россия кучлари турли экстремистик элементлар Беларусда чегараларни бузмагунча, талон-торож қилишга ўтмагунча ишлатилмайди, деди Владимир Путин.

Александр Лукашенко эса 15 августдаёқ қўшни давлат президенти Иттифоқчи давлат ва КХШТ аъзоси бўлган Беларусь “хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар томонлама ёрдам бериши”ни билдирган эди.

17 август куни Россиянинг Е95 ва М1 трассаларида Росгвардия машиналарига ўхшаш ва давлат рақами ўқилмаган ўнлаб “Урал” ва “КАМАЗ” ҳарбий машиналари Беларусь чегараси томон кетаётгани қайдга олинганди.

Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқотчилар гуруҳи Беларусь чегараси томон ҳарбийлар тўла машиналар кетаётган бир нечта видеони YouTube канали орқали эълон қилди.

Август куни Беларусьда давлат раҳбари сайловлари бўлиб ўтганди. Давлат Марказий Сайлов Комиссияси Александр Лукашенко 80,1%, уй бекаси Светлана Тихановская - 10,12 % овоз олганини очиқлаганидан сўнг, мамлакатда оммавий норозилик намойишлари авж олиб кетди.

Ҳанузгача давом этаётган акциялар иштирокчилари сайлов натижалари қалбакилаштирилгани ва амалда кўпчилик Тихановскаяга овоз берганини айтиб келмоқда. Беларусь Ички ишлар вазирлиги расмий хабарига кўра, митинглар ва пикетлар давомида 7 мингга яқин одам ҳибсга олинган, юзлаб одамлар жароҳатланган.

Полиция ва ОМОН жангчилари билан тўқнашувлар пайтида уч нафар Беларусь граждани ҳалок бўлди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG