Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:10

“Банклар кафолат хатига ишониб, 400 млн. сўмлик тикув машинаси сотдик. Банклар энди пулини бермаяпти”


Бухоро шаҳридан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тадбиркор, “OOO SEWING MACHINES TRADING” МЧЖ раҳбари Алишер Аббосов “Агробанк”, “Миллий банк”, “Микрокредитбанк”нинг Бухородаги филиаллари тикувчилик цехлари ташкил қилиш учун кредитга кафолат хатлари берганидан сўнг, у тадбиркорларни тикув машиналари билан таъминлаган.

Алишер Аббосовнинг Озодликка айтишича, банклар бир йилдан буён бу машиналарнинг пулини бермай сарсон қилмоқда:

“Кичик бизнесни ривожлантириш учун биз тикув машиналари тарқатиб, ўрнатиб, ҳатто тикишни ҳам ўргатиб берамиз. Шундай тадбиркорларга давлат кредит беряпти, банклар эса бизга кафолат хати бериб, тикув машиналарини ўрнатиб бўлганимиздан сўнг 3-7 кун ичида пулини тўлаб берамиз деган кафолат хати берган. Шу хатга асосан биз олиб бориб берган эдик. Лекин мана бир йил бўляптики, биз қўйган машиналарни тадбиркорлар ишлатяпти, лекин банклар пулни ҳали бизга кўчириб бермаган. Банклар ўзи печатлаб, имзолаган коғозини тан олмаяпти. 400 миллион сўм пулимиз ётибди. Биз тикув машиналарини Хитойдан оламиз, уларга пулини тўлолмаганимиз учун, улар ҳам биз билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи. Банклар 3177 қарор бўйича ресур тугаган деяпти, ресурс бўлмаса нега кафолат хати берасан, деб сўрайдиган одам йўқ!”

Тадбиркор Агробанкнинг иккита кафолат хати нусхасини ҳам Озодликка тақдим қилди.

Агробанкнинг кафолат хати
Агробанкнинг кафолат хати

Агробанкнинг кафолат хати
Агробанкнинг кафолат хати

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG